Хукуматнинг маълум қилишича, бу қарор узоқ муддат бир лавозимда ишлаган ходимлар бошқа давлат хизматчилари билан “тил бириктиришига” йўл қўймаслик мақсадида коррупцияга қарши курашни кучайтиришга қаратилган.
Тожикистон хукумати томонидан 25 сентябрь куни қабул қилинган ва нусхаси Радио Озоди ихтиёрида бўлган қарорда таъкидланишича, ротация учун ходимнинг розилиги олинмайди, бу - қарор мажбурий характерга эга дегани.
Ҳужжатда таъкидланишича, «ротация агар ходим самарали ва давлат топшириқларини бажарган тақдирдагина амалга оширилади».
Яқин вақтларга қадар Тожикистон прокуратура вамилицияси ходимлари бир мансабда беш йилдан ортиқ ишламас эди. Эндиликда бу каби тартиб аксилкоррупция муассасаси ходимларига ҳам тааллуқли бўлади, аммо бир лавозимда ишлаш муддати 3 йилгача қисқартирилди.
“Коррупцияга қарши тарғибот ва ташвиқот Маркази” жамоатчилик ташкилоти раҳбари Алиакбар Абдуллоевнинг Радио Озоди билан суҳбатда таъкидлашича, коррупцияга қарши курашнинг самараси Коррупцияга қарши курашАгентлигида ишловчи ходимларга ҳам боғлиқдир.
Унинг айтишича, ҳуқуқ тартибот идораларидаги ротация совет давридан бери қўлланилади, аммо «ходимда виждон бўлмаса уни қаерга юборишингиздан қатьий назар у виждонсизлигича қолаверади».
Кўпинча коррупцияга қарши курашувчилар улар ўқитувчи, шифокор ва жамоат кенгаши ходимларини ушлаш билан чекланиб қолаётганликда, юқори лавозимли амалдорларни ушлашга журъати етмасликдатанқид қилинади.
Молиявий назорат ва коррупуцияга қарши кураш Агентлиги 2007 йилда ташкил этилган, аммо Тожикистонда амалдорларнинг порахўрлиги ва таъмагирлиги билан боғлиқ муаммо жиддийлигича қолмоқда.
Мамлакат Transparency International Index рейтингида дунёдаги 180 та мамлакат орасида 150 ўринни эгаллаб келади. Бошқача сўз билан айтганда, Тожикистон дунёдаги энг коррупциялашган 30та давлат сафида туради.
Давлат департаментининг Тожикистондаги инвестицион иқлим тўғрисидаги янги Ҳисоботда таъкидланишича, лицензия олиш, божхонадаги расмийлаштирувлар ва давлат харидлар бўладиган тендер ўтказишдаги коррупция ва порахўрликлар АҚШдан келувчи инвесторларнинг хавотирига сабаб бўлмоқда.