Ссылки доступа

Қозоғистонда қашшоқлик «сезиларли ўсди»


Коронавирус пандемияси фонида Қозоғистонда аҳоли даромадлари энг кам яшаш даражаси (32,6 минг тенге)дан, расмий маълумотларга кўра, 5,7 фоизгача ошди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълумотларини тадқиқ қиладиган Finprom таҳлил портали маълум қилди.

2019 йилда аҳолининг даромадлари энг кам яшаш даражасининг 4,3 фоизини ташкил қилган. Бу2011 йилдан бери энг ёмон кўрсаткичдир, дея таъкидлайди Finprom.

Қашшоқликнинг энг паст даражаси Туркистон (12,8 фоиз), Шимолий Қозоғистон (7,4 фоиз) ва Жамбил вилоятларида (6,9 фоиз), сал камроғи пойтахт Нур-Султонда (1,4 фоиз), Қарағанда (2,4 фоиз) ва Отирау (3,1 фоиз) вилоятларида қайд қилинган.

Республика аҳамиятига молик иккита шаҳар - Олмаота ва Чимкентда ўтган йилга таққослаганда кўрсаткичлар бирмунча ёмонлашди. Қашшоқлик даражаси Олмаотада 6,2 фоиз (2019 йилнинг иккинчи чорагида – 2,6 фоиз), Чимкентда – 6,4 фоиз (2019 йилнинг иккинчи чорагида– 3,1 фоиз)ни ташкил қилди.

Мазкур тренд Қозоғистон бўйлаб “иқтисодий фаоллик пасайган ва “коронаинқироз оқибатлари” фонида кузатилмоқда, дея таъкидлашмоқда таҳлилчилар. Шу тариқа, энг кам яшаш даражасидан паст бўлган аҳоли сони 1,1 миллион кишини ташкил қилади.

Июл ойида Жаҳон Банки экспертлари коронавирус пандемияси туфайли инқирозоқибатида 800 минг кишиқашшоқлик даражасига тушиб қолишини прогноз қилган эди.

Жаҳон банкининг фикрича, инқироз қашшоқлик даражаси ўсишига ва Қозоғистонда тенгсизлик ўсишига таъсир кўрмсатади. Дастлабки баҳоларга кўра, қашшоқлик даражаси 2020 йилда прогноз қилинаётганидек 8,3 фоиздан 12,7 фоизгача кўпайиши мумкин.

XS
SM
MD
LG