Ссылки доступа

Қиматбаҳо ёмби ва тангаларни Ўзбекистондан чекловларсиз олиб чиқиб кетишга рухсат берилди


Бундан буён жисмоний шахслар Ўзбекистондан қимматбаҳо ёмбилар ва тангаларни мамлакат ташқарисига чекловларсиз олиб чиқиши мумкин.

Адлия вазирлигининг 27 сентябрда билдиришича, бу борада “Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, жисмоний шахслар қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини республика ҳудудидан ташқарига божхона декларациясини тўлдирган ҳолда чекловларсиз олиб чиқиши мумкин.

Ёмбилар ва тангаларни хорижга олиб чиқиб кетиш учун Марказий банк, Молия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасининг тегишли сертификатлар мавжуд бўлиши лозим.

Бундан ташқари ёмби ёки танга миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрдан ошган тақдирда, мажбурий равишда божхона декларацияси тўлдирилиши шарт бўлади.

Фармонда, шунингдек, Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги тугатилиб, Марказий банкда Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизмати ташкил этилиши назарда тутилган.

XS
SM
MD
LG