Ссылки доступа

Тожикистонда ҳукм қилинган мухолифатчининг ўғли мажбуран ТВда чиқиш қилди


38 ёшли Асрориддин Розиқовнинг яқинларнинг айтишларича, у ҳибсга олинганидан уч ой ўтиб расмийлари уни давлат телевидениесида баёнот беришга мажбурланган.

Асрориддин – мамлакатда фаолияти тақиқланган Тожикистон Ислом Уйғониш партияси етакчиларидан бири, 25 йил қамоққа ҳукм қилинган Зубайдулло Розиқнинг ўғлидир.

Асрориддин Розиқов шу йилнинг июн ойида ишга кетаётганида ушланди. укм қилинган мухолифатчининг ўғли пойтахтдаги «Корвон» бозорида болалар кийимларини сотарди.

«Ҳибсга олинганидан уч ой ўтиб расмийлар Асрориддинни давлат телевидениеси орқали чиқиш қилишга мажбурлади: куни кеча у «Хиёнат» ҳужжатли фильмида кўриниш берди, бу фильм терроризмнинг молиялаштирилиши борасида ҳикоя қилади. Фильмда унинг аввал тайёрланган матнни ўқиётгани кўриниб турибди. Фильмда, жумладан Европада яшовчи мухолифатчиларнинг оилаларига, жумладан хукм қилинган ТИУП тарафдорларнинг оилаларига юбориб турган пул маблағлари ҳақида сўз боради, дейди Радио Озоди билан суҳбатда Асрориддининг укаси Хисомиддин Розиков. Унинг айтишича, расмийлар Асрориддин қўлга олиниши билан партияни ёмонотлиқ қилишини ва уни террорчи дея эълон қилган ҳолда видеомурожаат билан чиқишини истаган, «бироқ у ўшанда бу ишни қилишдан қаътиян воз кечган”.
Тожикистон Бош прокуратурасининг хабар қилишича, Асрориддин Розиқов Тожикистон Жиноят кодексининг 307 моддаси 3 қисми бўйича “суд томонидан фаолияти тақиқланган ёки тарқатиб юборилган сиёсий партия, жамоат ва диний ташкилот фаолиятида иштирок этганликда айбланади.

Халқаро Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот Тожикистон ҳукуматига мурожаат қилиб Асрориддин Розиқовни озод қилишни, уни ҳибсга олганлар устидан хизмат суриштируви олиб бориши ва уларни жазога тортишни талаб қилди.

XS
SM
MD
LG