Ссылки доступа

Тожикистон ва Ўзбекистон чегаралар очилиши ва авиапарвозлар тикланишини муҳокама қилади


Тожикистон ва Ўзбекистон икки мамлакат ўртасидаги чегаралар очилиши ва коронавирус пандемияси боис баҳорда тўҳтаб қолган Тошкент ва Душанбе ўртасидаги авиапарвозлар тикланишини муҳокама қилади.

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон хукумат делегацияси Душанбега келмоқда. Бу ўзбек расмий хукумат делегациясининг коронавирус пандемияси давридан бери илк ташрифидир.

Радио Озодига Тожикисон ТИВ ахборот бошқармасидан маълум қилишларича, Ўзбекистон делегацияси таркибида мамлакатнинг деярли барча вазирлик ва муассасаларининг раҳбарлари бор. Делегацияга бир гуруҳ ўзбек бизнесменлари ҳамроҳлиқ қилмоқда - 29 сентябр куни Душанбеда тожик-ўзбек бизнес форуми бўлиб ўтади.

Таъкидланишича, томонлар делегацияларнинг музокораларида икки мамлакат давлат чегараларини очиш ва пойтахтлар ўртасидаги авиапарвозларни тиклаш масалаларни муҳокама қилади. Икки қўшни мамлакат чегаралари 16 мартдан пандемия боис беркилган эди. Кун тартибида икки давлат ўртасидаги иқтисодиёт, молия, энергетика, маданият, таълим, транспорт, савдо, сайёҳлик, саноат, фан соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари ҳам бор.

Манбанинг айтишича, Абдулла Арипов Душанбе шаҳрида «Артель-Авесто» тожик-ўзбек қўшма корхонаси очилишида иштирок этади. Қўшма корхона Artel бренди остида маиший техника ишлаб чиқаради ва тожик бозорида сотади.

Яқинда Ўзбекистон расмийлари, 1 октябрдан мамлакатга киришдаги чекловларни бекор қилиши ва авиация, темир йўл ва автотранспортда киришга рухсат берилишини эълон қилди. Бунда карантин чекловлари ва санитар-гигиена талабларига риоя қилиниши керак. Бу борадаги Қарор коронавирусга қарши кураш махсус республика комиссияси томонидан қабул қилинди.

Халқаро ва темирйўл рейслари билан келувчиларга нисбатан 31 августдаги муваққат инструкция талаблари жорий қилинади. Автомобил Ўтиш пунктлари орқали келувчи Қозоғистон, Туркманистон ва Афғонистон фуқаролари коронавирусга ПЦР-тести топшириши керак, шундан сўнг улар уй ёки меҳмонхонага 14-кунлик карантинга юборилади.
“Яшил мамлакатлар”да сўнги 14 кунда бўлган шахслар Ўзбекистон худудларига чекловларсиз қўйилади. Бу мамлакатлар рўйхатида Хитой, Таиланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Финляндия, Латвия, Австрия ва Япония бор.

“Яшил мамлакатлар” (Озарбайжон, Беларусь, БАА ва ЕИ мамлакатлари, Буюк Британия ва Испания мустасно)идан, шунингдек “қизил мамлакатлар” (жаҳоннинг қолган ҳамма мамлакатлари) келган шахслар Ўзбекистон худудларига келишдан 72 соат аввал олинган манфий ПЦР-тести бўлган ҳолда киритилади. Манфий тести бўлмаган йўловчилар рейсга қўйилмайди.

Агар Ўзбекистон худудига келувчи йўловчиларда коронавирус аломатлари бўлса, у аэропортда ўз ҳисобидан тест топширади.
Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон ва Тожикистон совуқ уруш ҳолатида бўлди. Республикалар ўртасида авиапарвозлар узилиб қолди, автобус рейслари бекор қилинди, темир йўлнинг маълум қисми демонтаж қилинди, виза режими жорий қилинди. Хокимиятга Шавкат Мирзиёев келганидан кейин Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги алоқалар яхшиланди. Сўнгги икки йилда икки мамлакат президентлари бир неча бор ташрифлар билан алмашдилар, стратегик ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди, визасиз режим жорий қилинди ва бир нечта йирик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилишга келишиб олдилар.

XS
SM
MD
LG