Радио Озодига 317 ДЖИЭМ маъмуриятининг маълум қилишича, тожикистонлик колониянинг карантин бўлимида сайр қилаётган вақтда қочиб кетган. У металл тўсиқдан сакраб ўтган ва муассаса ташқарисида бўлган.
Жазони ижро этиш муассасаси маҳбуснинг исми-шарифини айтишни истамади, аммо у ўғирлик учун бир йил озодликдан маҳрум қилинганини айтишди, у атиги икки ҳафта аввал панжара ортига юборилган эди. Қочоқ куни кеча «Аскания» бозорида қўлга олинди, дея хабар беради №17 ДЖИЭМ.
Тожикистонликка нисбатан колониядан қочиш факти бўйича жиноий иш қўзғатилди. У тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Ўтган ҳафта Россия Жазони Ижро этиш федерал хизматининг Доғистон бўйича бошқармасининг хабар қилишича, Шамхал қишлоғидаги жазони ижро этиш колониясидан 10 йилдан 14 йилгача ҳукм қилинган 6 нафар маҳбус қочиб кетган. Қочоқлар лаҳм қазиб озодликка чиқишган. Улардан тўрт нафари, жумладан Тожикистоннинг Яван туманида туғилган 30 ёшли Шамил Бойматов ва Душанбеда истиқомат қилиб келган 30 ёшли Махмадрасул Машрабов гиёҳванд моддалар савдоси учун, икки нафари эса қотиллик учун ҳукм қилинган ва жазони ўтаётган эди. Бойматов 12 йилга, Машрабов эса саккиз йилга ҳукм қилинган эди. Россия Жазони Ижро этиш федерал хизматининг Доғистон бўйича бошқармасининг хабар қилишича, Шамил Бойматов катта миқдорда гиёҳвад моддалар партияси билан қўлга олинган эди.
Хабарларга кўра, маҳбуслар қочиш режасини йил давомида ишлаб чиқишган ва шу вақт мобайнида қамоқдан қочиш учун катта лаҳм қазишга муваффақ бўлишган.
Россиядаги жазони ижро этиш муассасаларида 7 мингдан ортиқ Тожикистон фуқаролари бор.