Ссылки доступа

Баку ва Ереван Қорабоғдаги кескинликнинг авж олишида бир-бирларини айблади


Ўзини мустақил дея эълон қилган Тоғли Қорабоғ можаросидаги томонлар кескинликнинг авж олишида бир-бирларини айблади.

Бакунинг таъкидлашича, ҳужумни арман армияси бошлаган, Озарбайжон ҳарбийлари уларнинг ҳужумни қайтарган. Ереван эса арман армияси душман ҳужумни қайтарганини идоаа қилади. Бундан ташқари, Арманистон минтақада кенг радиусдаги қирғин қуролларини ишлатиш билан таҳдид қилди.

Арманистоннинг баёнот беришича, Гардут шаҳрига берилган зарба оқибатида тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳат олди. Тоғли Қорабоғ расмийлари икки кундан бери давом этаётган кескинлик оқибатида 84 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди. Ўнлаб қурбонлар борасида Озарбайжон мудофаа вазирлиги хабар тарқатди.
Ҳар икки томон ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик эълон қилди. Арманистон хукумати 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган эркакларни хорижга чиқишини чеклади.

Кескинлик авж олгани фонида Озарбайжон расмийлари машҳур ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларни блоклади. Мамлакат Алоқа вазирлиги баёнот бериб, чекловлар Арманистон томонидан бўладиган иғвогарликларнинг олдини олишга қаратилганини айтди. Озарбайжонлик фойдаланувчиларнинг хабар қилишича, ижтимоий тармоқ ва мессенджерларга VPN орқали кирилмоқда.

Тоғли Қорабоғнинг ҳудуди кимга тегишлилиги билан боғлиқ баҳслар совет давридан бери давом этмоқда. Озарбайжон асосан арманлар яшайдиган минтақани 1990 йиллар бошидан бери назорат қилмайди. Ўшанда бз берган қуролли низолар оқибатида камида 30 минг киши ҳалок бўлган ва юз минглаб кишилар қочқинга айланган эди. Бу галги кескинлик 2016 йилдан бери энг йириги экани айтилмоқда.

Қорабоғни тинч йўл билан барқарорлаштиришга воситачи бўлган мамлакатлар, жумладан Россия ва АҚШ жанглар тўхтатилишига чақирмоқда. Ҳудди шу каби чақириқ билан Баку ва Ереванга БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш мурожаат қилди.

XS
SM
MD
LG