Ссылки доступа

Кордай туманида юз берган миллатлараро низо билан боғлиқ иш бўйича етти киши ҳукм қилинди


29 сентябр куни Олмаота гарнизони ҳарбий суди Жамбил вилояти Кордай туманида қозоқ ва дунганлар ўртасида юз берган миллатлараро тўқнашувдан сўнг жиноий жавобгарликка тортилган 60 кишидан етти нафарига ҳукм чиқарди.

Суд Абзал Нурхановни саккиз йил муддатга фавқулотда ҳавфсизлик муассасасига (алоҳида режимли колония) ҳукм қилди, у “оммавий тартибсизликларда иштирок этиш” ва “Ўғирлик”да айбдор деб топилди. Судья ҳукм чиқараётганда Нураханов қайтадан «оғир жиноят содир этганини» таъкидлади.

Суд Бахитбек Ибрагимовни “катта миқдорда ўғирлик содир этгани учун” етти йил муддатга максимал хавфсизлик муассасасига (қаттиқ режимли колония) ҳукм қилди. Суднинг қарорида таъкидланишича, Ибрагимов «иккинчи бор оғир жиноят содир қилган».

Бундан ташқари, Мирзагали Дуйсенбаев “катта миқдорда ўғирлик қилгани боис” беш йил озодликдан маҳрум қилинди. “Оммавий тартибсизликларда иштирок этган” Рустем Бежибаев тўрт йилга, Эрлан Буралкинов —уч йил-у 20 кунга, Улан Атамбаев ва Алмат Тлеугалиев уч йилга озодликдан маҳрум қилинди. Улар ўрта хавфсизлик муассасасида жазони ўтайди.

Ҳукм ҳозирча кучга кирмади. Судланувчилар суд ҳукмига рози бўлмади ва ҳукм устидан шикоят қилишларини айтишди.

Беш йил озодликдан маҳрум қилинган Дуйсенбеков суд мажлисида баёнот берар экан “таксичи бўлгани учунгина судга тортилганини” айтди. «Менинг уйимда болаларим бор, биргинамен уларни боқувчисиман. Хотиним касал, қизимнинг юраги хаста. Суд менга бирор бир енгиллик бермади. Мен [муштлашув жойига] таксичи сифатида бордим, талончилик ҳақида билмаган эдим. Терговда бу аниқланди, аммо шунга қарамай мени судлашди».

Уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган Алмат Тлеугалиев: «Биз муаммоларимизни ҳал қилиш учун эмас, ўғирлик, талончилик қилиш учун эмас, балки ижтимоий тармоқлардаги роликларни кўрдик ва қозоқлар дардига шерик бўлиб, уларга ёрдам бермоқчи эдик. Бу ҳукмдан кейин қандай адолатни кутиш мумкин?», деди.

8 февралга ўтар кечаси Масанчи, Сортобе, Аухатти ва Булар-батир қишлоқларида маҳаллий қозоқлар ва этник дунганлар ўртасида низо келиб чиқди. 11 киши ҳалок бўлди. Юздан ортиқ киши, жумладан 19 нафар полиция ходими жарохат олди. Минглаб фуқоролар қўшни Қирғизистонга қочиб ўтишди. Кейинроқ Қозоғистон ҳукумати уларнинг маълум қисми уйларига қайтганликларини айтишди.

Юз берган ҳодисалар муносабати билан Жамбил вилоят хокими Асқар Мирзахметов истеъфога чиқди; юқори лавозимли бир нечта амалдор, жумладан вилоят полиция департаменти бошлиғи ишдан бўшатилди. Вилоят хокими этиб ўша вақтда бош вазир ўринбосари бўлиб ишлаётган Бердибек Сапарбаев тайинланди.

Қонли тўқнашувдан кейин Қозоғистон расмийлари 120та иш бўйича, жумладан “Қотиллик” моддаси бўйича 11та иш бўйича тергов олиб борилаётганини маълум қилди.

27 март куни Бош прокуратура баёнот бериб 25 киши ҳибсга олинганини билдирди. Апрел ойида Жамбил вилоят Кордай туман суди икки айбланувчи устидан ҳукм чиқарди.

Россиянинг “Мемориал” маркази май ойида эълон қилинган мақоласида ҳодиса бўйича олиб борилаётган терговни шаффоф эмас ва бир ёқлама дея таъкидлади. Ташкилот холис тергов ўтказишга чақирди ва дунган вакилларининг Қозоғистон расмийларига шу борадаги чақириғини эълон қилди. Мурожаатда “ушланганларга нисбатан қийноқ қўлланилаётгани” таъкидланади.

XS
SM
MD
LG