Ссылки доступа

Беларуснинг Tut.By портали уч ойга ОАВ мақомидан маҳрум бўлди


Беларус Ахборот вазирлиги Tut.By тармоқ нашрининг 1 октябрдан уч ой муддатга чиқиши тўхтатилганини маълум қилди.

Бу борадаги буйруқ вазир Игорь Луцкой томонидан имзоланди. Қарорда таъкидланишича, келаси ой бошидан Tut.By ОАВ мақомини йўқотади. Нашрнинг ўзи эса, оммавий ахборот воситаси мақомидан маҳрум қилинганига қарамай, аввалгидек интернет-ресурс сифатида фаолияти давом этаверишини маълум қилдилар.

Tut.Byнинг таъкидлашича, Беларусда интернет-ресурсларнинг тармоқ нашри сифатида рўйхатдан ўтиши кўнгилли асосда бўлади. ОАВ мақоми айрим афзаликларни беради, жумладан, қуроли низолар ёки фавқулотда вазиятлар ҳудудларида ёки бошқа муҳим ҳодисалар жойида қонуний асосда бўлиш ва у ердан ахборот узатиш имконини беради. Бироқ, Tut.By ОАВ сифатида ўтган йилнинг январ ойида рўйхатдан ўтган, унга қадар –ташкил топган 2000 йилдан бери кўрсатилган мақомсиз фаолият юритган.

Мустақил Tut.Bу портали Белорусдаги сўнгги президентлик сайлов кампаниясини ва норозилик намойишларини кенг ёритди. Tut.By ҳар куни Лукашенкога қарши чиқишларни ва фаолларнинг қўлга олинишларини ёритиб боради.

7 августдан бошлаб нашр ОАВ тўғрисидаги қонун талаблари бузилаётгани борасида тўрт марта огоҳлантириш олди. Бу Ахборот вазирлигининг фаолиятни тўхтатиш масаласида нашр устидан судга даъво аризасини бериш ҳуқуқини беради. Бу борадаги даъво аризаси Минскдаги Иқтисодий судга юборилди. Суднинг биринчи мажлиси 8 октябрга белгиланган, дея хабар беради "Интерфакс".

XS
SM
MD
LG