Ссылки доступа

Москва вилоятидаги Одинцовода тожикистонлик 40 га яқин мигрант ушланди (видео)


В подмосковном Одинцово задержаны около 40 мигрантов из Таджикистана
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:22 0:00

В подмосковном Одинцово задержаны около 40 мигрантов из Таджикистана

Москва вилоятининг Одинцово туманида полиция ишлаш ҳуқуқини берадиган патенти бўлмаган 40га яқин тожикистонлик мигрантни ушлади. Мигрантларнинг айтишича, 28 сентябрдан бошлаб оғир аҳволда қолишган – овқат берилмаяпти ва полиция бўлимидаги полни ювишга мажбурлашмоқда.

Бу ҳақда 29 сентябрь куни Радио Озодига қўлга олинган мигрантлардан бири хабар берди. «Бизни полиция бўлимига олиб келишди ва кечаси билан пол ювишга мажбурлашди. Биз ушлаганимиздан бери овқат емадик, жуда ҳам чарчадик, кўпчилигимиз оёқда тура олмаймиз», дейди суҳбатдош.

Тожикистоннинг Москвадаги консуллик бўлими мигрантларнинг Одинцовода ушланганидан хабардор эканликларини ва уларга қонун доирасида ёрдам беришга ҳаракат қилаётганликларини айтишди.

Россияда яшовчи тожикистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Муҳаммад Собировнинг айтишича, ушланган мигрантлар сешанба куни судга олиб борилдилар. «Гап шундаки, кўплаб мигрантлар патентни Москвада олган, айни шу патент билан Одинцовода ишлашга рухсат берилмайди», дейди у. 2016 йилдан хорижликлар учун Россияда ишлашга рухсат берувчи меҳнат патенти худудий мажбуриятга айланди, яъни патентда унинг қайси ҳудудда амал қилиши кўрсатилади.

«Шунга кўра, патент бўйича қонунан ишламоқчи бўлган хорижлик фуқаро ҳужжатда кўрсатилган ҳудудда ишлаши керак. Масалан битта патент билан хорижий фуқаро бир вақтнинг ўзида Москва шаҳри ва Москва вилоятида ишлай олмайди. Агар мигрант минтақаси кўрсатилмаган патент бўйича ишлаётганда қўлга тушиб қолгудек бўлса, у ҳолда 5 минг рублгача жаримага тортилади ва Россиядан депортация қилиниши мумкин ва 3 йилдан 10 йилгача Россияга кирилмайди», дея тушунтиради ҳуқуқ ҳимоячиси.

Бироқ, ҳозир мигрантларни юртларига чиқариб юборишмаяпти – яқинда Россия президенти Владимир Путин коронавирус пандемияси вақтида хорижликларни Россиядаги бўлишларини тартибга солувчи фармоннинг ҳаракатини 15 декабргача узайтирди. Фармонга кўра, хорижликларни вақтинча бўлиши, вақтинча ёки доимий яшаш муддатлари узайтирилади. Декабр ойи ўрталарига қадар давлат чегарасини бузган хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан«РФдан чиқариб юбориш борасида маъмурий чоралар кўрилмайди».

Эслатиб ўтамиз, 9 сентябр куни 50га яқин тожик мигранти Москванинг Щербинка шаҳрида ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан калтакланган эди. Эрта тонгда ОМОН ходимлари ниқоб таққан ҳолда тожик мигрантлари истиқомат қиладиган ётоқхонага бостириб кирган ва уларни калтаклай бошлади. Радио Озоди ихтиёрига келиб тушган видеода ОМОН ходимлари уйқуси қочмаган хорижлик фуқароларни кўчага ҳайдаётгани ва уларнинг ҳаммасини резина дубинкалар билан калтаклаётгани акс этган. Россия ИИВнинг Шербинка туман бўлими навбатчиси ҳодиса юзасидан ўзига ҳеч нарса маълум эмаслигини айтди, чунки ҳеч ким арз билан мурожаат қилмаган.

Мигрантлар депортация қилинишларидан қўрқиб ўзларининг калтакланишлари юзасидан шикоят қилмаганликларини тан олишди. Бу каби ҳодисалар тергов қилинмайди ва кўп ҳолларда иш жойининг йўқотиш ва юртига депортация қилинишидан қўрққан меҳнаткашларнинг ўзлари айбдор бўлиб қолаверади.

Тожикистон расмийларининг баёнотига кўра, ўтган йили меҳнат миграциясига, асосан РФга, ярим миллионга яқин фуқаро йўл олган. Россия расмийлари бошқача рақамни айтишади – яъни 1 миллионга яқин Тожикистон фуқароси бор. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар Россияда меҳнат мигрантларининг хуқуқлари мунтазам бузилиши борасида баёнот бериб келади.

XS
SM
MD
LG