Ссылки доступа

Салкам ярим миллион қирғизистонлик сайловларда овоз бера олмайди


Қирғизистонда салкам ярим миллион қирғизистонлик Жоғорку Кенеш депутатлиги учун бўлиб ўтадиган сайловларда овоз бера олмайди. Бу ҳақда 30 сентябр куни «Азаттиқ» радиосига Давлат регистрация хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича,437 минг 384 нафар фуқоро биометрик регистрациядан ўтмаган ва эски намунадаги ID-паспортдан фойдаланади. Қонун бўйича бу фуқоролар овоз бера олмайди.

МСК маълумотига кўра, сайловчилар рўйхатига 3,5 миллионга яқин киши киритилган.

Биометрик маълумотлар тўғрисидаги қонун 2014 йилда қабул қилинган. Биометрик регистрация ДРХ томонидан амалга оширилади.

Сайловлар ва референдумлар бўйича Марказий комиссия 29 сентябр кунги мажлисида Жоғорку Кенеш депутатлигига сайловларга тайёргарлик кўриш ваўтказиш ҳаражатлари сметасига ўзгартишлар киритди.

МСК матбуот хизматинингхабар қилишича, сайловларга 447 млн 726,5 минг сом эмас, балки 449 млн 583,7 минг сом сарфланади. Шу тариқа МСК харажатлар учун қўшимча 1 млн 857,2 минг сом ажратилганини тасдиқлади. Бу қарор Москвада қўшимча сайлов участкаларини молиялаштириш мақсадида қабул қилинди.

Қирғизистонда сайловлар 4 октябрга белгиланган. Сайловолди пойгасида 16 та партия иштирок этмоқда.

XS
SM
MD
LG