Улардан 33 нафари навбатчси синфларга қатнаган, 71 та ҳолат эса масофа орқали ўқиётган болаларда аниқланди, деди Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой чоршанба куни ҳукумат мажлисида. Унинг айтишича, аниқланган юзлаб контактда бўлган шаҳслардан камида 22 кишининг COVID-19га чалингани аниқланди.
Сентябр ойи бошларида Алексей Цой биринчи чоракда масофавий таълим форматини сақлаб қолишга чақирган эди. Бугун ҳукуматдаги учрашувда вазир яна бир бор масофавий таълим форматини сақлаб қолишга чақирди, унинг фикрича кундузги таълимни тиклаш контактлар сонини оширади ва “ўқувчилар, уларнинг оила аъзолари ўртасида касалликнинг тарқалишига” сабаб бўлади.
«Шу сабабли минтақалар хокимларидан санитар-дезинфекция, ниқоб режими, синфларни тўлдириш ва таълим муассасаларида коронавирус инфекцияси профилактикаси борасида ўрнатилган тартибларга амал қилишни таъминлашлари талаб қилинади», — деди Цой.
Қозоғистонда COVID-19 га чалиниш билан боғлиқ биринчи ҳолат март ўрталарида қайд қилинди. Касалликни тарқалиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида кўрилган чоралардан бири ўқувчиларни масофавий таълимга ўтказиш бўлди.
Қозоғистон талаба ва ўқувчилари жорий қилинган фавқулотда ҳолат ва карантин чоралари туфайли ўтган ўқув йилининг тўртинчи чорагида масофадан туриб дарс олдилар. Шу давр мобайнида интерет қуввати, мактабларнинг техник жиҳозланиши, ўқувчи ва ўқитувчилар орасида етарлича малака билан боғлиқ қатор муаммолар юзага чиқди. Кўплаб ота-оналар фарзандларининг онлайн сабоқ олиши учун етарлича техникалар йўқлигидан шикоят қилдилар, Интернет, зарур дарсликлар учун ҳақ тўлай олмасликларини, фарзандларига таълим жараёнида кўмак бера олмасликларини айтишди.
Янги ўқув йилида масофадан ўқиётган болаларнинг ота-оналари томонидан мактаблардаги аньанавий дарс услубига қайтиш талаблари илгари сурилди.
Юз минглаб болалар 1 сентябрга қадар техника ва Интернетга кириш имкониятидан маҳрум бўлди, юз минглаб қозоғистонликлар иккита карантин ва корхоналарнинг туриб қолгани боис даромадларидан айрилдилар. Қозоғистон Таълим ва фан вазирлинининг маълумотига кўра, жорий ўқув йилида 2,6 миллион ўқувчи масофадан дарс олмоқда, аньанавий тарзда эса 800 минг ўқувчи ўқимоқда.