Ссылки доступа

Экспертлар: Тожикистондаги сайловлар жамоатчиликда қизиқиш уйғотмаяпти


Тожикистондаги бўлажак президентлик сайловлари, экспертларнинг фикрича, жамоатчиликда қизиқиш уйғотмаяпти. Мазкур сиёсий ҳодисага скептик ёндашадиганлар бунга аниқ сиёсий кураш ва рақобат йўқлиги билан изоҳласа, оптимистлар аҳоли турмуш шароитларининг яхшиланганини таъкидлайдилар.

Президентлик сайловларига икки ҳафтадан камроқ вақт қолди ва давлат телеканалларида тез-тез мамлакатнинг амалдаги президенти ҳақида кўрсатувлар берилмоқда. Янгиликларда президентнинг мамлакат бўйлаб ташрифлари, унинг аҳоли билан учрашувлари, оилаларга ва етимлар интернатларига ташрифлари берилмоқда. Президент тўғрисидаги лавҳалар қаторида онда-сонда бошқа тўрт номзод ҳақида ҳам уларнинг сайловчилар билан учрашувлари борасида маълумот бериб борилмоқда.

МСКнинг баёнот беришича, сайлов участкаларининг ҳаммаси тайёр ва сайловчилар рўйхати шакллантирилди.

Давлат телеканалларида сайловларр ҳақида маълумот берилаётгани амалдаги ҳаётга мосдир. Сайловчилардан деярли ҳеч ким номзодлар ва уларнинг сайловолди ваъдалари ҳақида берилган саволларга жавоб бера олмасликлари аниқ.

Комрон Тожикистон Миллий университетининг биринчи курсида ўқийди. У телевизион каналлар орқали октябрда ўталиган президентлик сайлови ҳақида хабардор бўлган, бироқ қолган номзодлар ва уларнинг дастурларини билмайди.

«Эмомали Раҳмон навбатдаги сайловга номзодини қўйган экан, ким ғолиб бўлиши аниқ. Миллат етакчиси мақомига эга кишининг сайловда мағлуб бўлишига ҳеч ким ишонмайди», - дейди Комрон.

Мустақил эксперт Абдумалик Қодировнинг айтишича, расмийлар бу сайловлар орқали ҳаммаси қонун доирасида бўлаётганини кўрстишга интилмоқда, холос. «Аслида ҳозир телеканаллар орқали кўрсатилаётган сайловлпр тўғрисидаги хақиқатни кўрмаймиз. Ҳар ким ўз муаммосини ўзи билади, сайловлардан янгилик кутмаймиз», - дейди эксперт.

Тожикистон аҳолиснинг сиёсий фаоллиги тушиб кетгани экспертлар томонидан биринчи марта муҳокама қилинмаяпти. Британиялик тадқиқотчи Жон Хизершоу Радио Озоди билан бўлиб ўтган суҳбатлардан бирида, тожиклар дунёдаги энг сиёсатга қизиқмайдиган одамлар эканини айтар экан, одамлар сиёсий масалаларни муҳокама қилишдан ўзларини олиб қочишларини таъкидлайди.

Тожикистон президенти ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар маркази эксперти Махди Собир мамлакатдаги сайлов кампанияси одамларни ўзига жалб қилмаётганини тан олди. «Ҳозир ўтган асрнинг 90 йилларидаги кураш йўқ. Уруш, одамларнинг мамлакатдан чиқиб кетиши, аҳолининг азоб-уқубати туфайли одамлар сиёсий тадбирларга совуққонлик билан қарайдиган бўлди. Одамлар ўз ҳаётлари билан яшашга, бир бурда нон топишга ҳаракат қилади», - дейди Маҳди Собир.

Унинг айтишича, сайловларда таниқли шахслар иштирок этган тақдирдагина одамларнинг қизиқиши бўлади. Ҳокимият ўзгармайдиган вазиятда аҳолининг сиёсий фаолигини кутиш бефойда.

Президенликка номзод Абдухалим Ғаффорзоданинг сайлов штаби раҳбари Наим Зариф мамлакатда сайловолди атмосфераси мавжуд эмас, деган фикрга қўшилмайди. Унинг айтишича, фаоликни кўрмоқчи бўлганлар жамоат транспортида юрса кифоя, транспортда у ёки бу номзоднинг суратлари ва дастурлари ёзилшган варақалар берилган.

Тожикистонда сайловлар 11 октябрда бўлиб ўтади. Бу аввалги тўртта сайловда ғалаба қозонган Эмомали Раҳмоннинг олтинчи бор сайловда иштирок этишидир.

XS
SM
MD
LG