Ссылки доступа

Қозоғистонда прокурор трансгендерга зўравонлик қилганликда айбланаётган МХҚ собиқ ходимига 10 йил берилишини сўради


Прокурор МХҚ собиқ ходимининг жинсий зўрлик ва қийноққа солиш иши бўйича судда айбланувчига ўрта хавфсизлик муссасаси (умумий режимдаги колония)да жазони ўташ шарти билан 10 йил жазо берилишини сўради.

Бу иш бўйича жабрдийда сифатида трансгендер-аёл Виктория Беркхожаева кўрилади.

Бугун Или туман судида (Олмаота вилоятидаги Отеген-батыр қишлоғида) бўлиб ўтган суд эшитувларидан сўнг бу ҳақда Азаттиқ радиоси мухбирига жабрдийда Беркходжаева маълум қилди. Унинг айтишича, хабарни эълон қилиш борасида тилхат бермагани боис бу маълумотни тарқатиш хуқуқига эга экан.

Беркходжаеванинг айтишича, эшитувда биринчи бўлиб прокурор сўз олди, ҳамда судланувчи ЖКнинг 121 модда 3 қисм (жинсий характердаги зўравонлик) ва 146 модда 2 қисм(калтаклаш) буйича жиноий хуқуқ бузилишларида айбланётганини билдирди. Жабрдийданинг айтишича, прокурор айбланувчига умрбод давлат хизматларига ишга қабул қилиш ҳуқиқидан маҳрум қилиш ва МХҚ майори унвонидан маҳрум қилинишини сўради.

Айбланувчи МХҚнинг собиқ ходими судда чиқишида ўзига қўйилаётган айбга иқрор бўлмади ва суддан ўзини оқлашларини сўради, деди Беркходжаева.

Суднинг навбатдаги мажлиси 2 октябрга белгиланди, унда судланувчига сўнги сўз берилади, шундан сўнг ҳукм эълон қилинадиган сана белгиланади, дейди Виктория Беркходжаева.

Суд жараёни вақтида Олмаотадаги тергов изоляторида (СИЗО) ушлаб турилган жабрдийда Беркходжаева бугун узоқ давом этган танаффусдан сўнг илк бор суд мажлисига олиб борилди. Беркходжаеванинг айтишича ҳимоя ҳуқуқлари бузилган ҳолда суд мажлисига олиб борилмаган.

Маҳбус трансгендер аёл Виктория Беркходжаевани қийноққа солиш иши бўйича жиноий иш 2019 йил ёзида унинг аризаси бўйича очилган эди. Кузда калтаклаш айби бўйича жиноий иш тўлдирилди. Октябрда МХҚ собиқ ходими ҳибсга олинди.

Беркходжаева 2016 йилда йирик миқдорда таъмагирлик гумони билан ушланган эди. 2017 йил мартида Олмаота суди уни етти йил муддатга қамоққа ҳукм қилди. У жазони Олмаота вилоятидаги Жаугашти қишлоғида жойлашган аёллар қамоқхонасида ўтамоқда.

XS
SM
MD
LG