Ссылки доступа

Ўзбекистонда USAIDнинг мустақил миссияси иш бошлайди


Ўзбекистонда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) икки томонлама ваколатхонаси ишга туширилди. Бу ҳақда, АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси маълумотига кўра, USAID администратори Жон Барса 30 сентябрь куни “Мерос” жамғармаси томонидан ташкил этилган тадбирда эълон қилган.

Жаноб Барсага кўра, айни пайтда Тожикистонда ҳам USAIDнинг икки томонлама ваколатхонаси очилган. Бунгача агентликнинг Ўзбекистондаги идораси қароргоҳи Олмаота шаҳрида жойлашган Марказий Осиёдаги USAID миссиясининг бир қисми бўлиб ҳисобланарди.

USAID администраторининг айтишича, миссиялар АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги фаолият юритадиган асосий марказлар бўлиб, у Қўшма Штатларнинг ҳукумат ҳамда мамлакат халқи билан тўғридан-тўғри ва сермазмун муносабатларни ўрнатишга содиқлигини намойиш этади.

Жон Барса Ўзбекистон ва Тожикистондаги миссиялар агентликнинг минтақадаги фаолиятини мувофиқлаштиришга ёрдам бериб, Марказий Осиёдаги бирон-бир давлат эътибордан четда қолмаслигини таъминлашини қўшимча қилган.

Янги миссиялар 2021 йилда тўлиқ ишга тушиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG