Ссылки доступа

Қозоғистонда икки бола COVID-19дан кейин пайдо бўладиган «Кавасаки синдроми» га ўхшаш касалликдан вафот этди


Қозоғистонда икки ва уч ёшли икки бола «Кавасаки синдроми» га ўхшаш касалликдан вафот этди. Бу ҳақда Педиатрия ва болалар жарроҳлиги илмий маркази кенгаши раиси Риза Боранбаева “Азаттык” мухбирига гапириб берди.

Шифокорнинг сўзларига кўра, ота-оналар болаларни касалхонага жуда кеч олиб келишган. Бундан ташқари, болалар қўшимча «қизил югурик» касаллигига чалинган.

Шифокорларнинг фикрича, ҳозирги вақтда қон томирларига таъсир ўтказа оладиган ва «Кавасаки синдроми»га ўхшаш яллиғланиш синдроми коронавируснинг янги турига чалинган болаларда пайдо бўлмоқда. Вафот этган икки бола бир неча ҳафта олдин COVID-19дан азият чеккан.

Риза Боранбаеванинг сўзларига кўра, Қозоғистонда 41 бола «Кавасакига ўхшаш кўп тизимли яллиғланиш синдромидан» азият чекмоқда. Ушбу болаларнинг барчасида янги коронавирусга қарши антитаначалар мавжуд. Улардан 37 таси соғайган.

- Коронавирусни юқтирган ва уни енгил юқтирган болалар Кавасакига ўхшаш кўп тизимли яллиғланиш синдромидан азият чекиши мумкин. Агар бола касал бўлиб, тузалиб кетган бўлса ва икки-олти ҳафталардан сўнг танасида тошма пайдо бўлиб, ҳарорат кўтарилса, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашинг. Шунда касаллик ўз вақтида аниқланади ва ундан соғайиш мумкин ”, — дейди шифокор.

Қозоғистонда биринчи марта «Кавасаки синдроми» га ўхшаш мультисистемали яллиғланиш касаллиги ҳолатлари 4 августда қайд этилди. Икки ой ўтгач, касаллик сони 41 тага етди.

XS
SM
MD
LG