Ссылки доступа

Қалмоғистонда Доғистондаги колониядан қочиб кетган олти нафар маҳбус, шу жумладан иккита тожикистонлик ҳибсга олинди


Қалмоғистонда Доғистондаги колониядан қочиб кетган барча олти маҳбус ҳибсга олинди, дея хабар қилди Доғистон Ички ишлар вазирлиги ўзининг Инстаграм саҳифасида.

Маҳкумлар Қалмоғистоннинг Улан-Холнинг пасёлкасидан топилган ва қўлга олинган.

Маҳкумлар Қалмоғистоннинг Улан-Хол пасёлкасидан топилган ва қўлга олинган.

Хабарга кора, маҳбуслар 23 сентябрь куни колониядан аввал қазиб олган туннель орқали қочиб кетишган. Кейинроқ Россия Федерациясининг Доғистон Жазони ижро этиш федерал хизмати қочиб кетган маҳкумлар қотиллик ва гиёҳванд моддалар савдоси учун узоқ муддатли - 10 йилдан 14 йилгача озодликдан маҳрум этилганликлари ҳақида хабар берди. Қочоқлар орасида Тожикистоннинг икки фуқароси - Шамил Бойматов ва Махмадрасул Машрабов ҳам бор.

Хабарга кўра, маҳбуслар 23 сентябрь куни колониядан аввал қазиб олган туннель орқали қочиб кетишган. Кейинроқ Россия Федерациясининг Доғистон Жазони ижро этиш федерал хизмати қочиб кетган маҳкумлар қотиллик ва гиёҳванд моддалар савдоси учун узоқ муддатли - 10 йилдан 14 йилгача озодликдан маҳрум этилганликлари ҳақида хабар берди. Қочоқлар орасида Тожикистоннинг икки фуқароси - Шамил Бойматов ва Махмадрасул Машрабов ҳам бор.

Республика Ички ишлар вазирлигининг бутун шахсий таркиби жиноятчиларни қидириш учун кўтарилди. Россия Тергов қўмитаси ахлоқ тузатиш колонияси ходимларига нисбатан бепарволик бўйича жиноий иш қўзғади.

Доғистон раҳбари Владимир Василев маҳкунларни қидиришда ёрдам берадиган маълумот учун миллион рублгача пул тўлашни ваъда қилган эди.

XS
SM
MD
LG