Ссылки доступа

Навальный ўзининг заҳарланиши ортида Путин турганини маълум қилди


Мухолифатдаги сиёсатчи Алексей Навальный

Мухолифатдаги сиёсатчи Алексей Навальный ўзининг заҳарланиши ортида Россия президенти Владимир Путин турганини маълум қилди. Бу ҳақда у Германиянинг Der Spiegel журналига берган интервьюсида айтиб ўтган.

«Мен ушбу жиноят ортида Путин турганига ишонаман, менда ушбу ҳодисага бошқа версиялар йўқ», деди Навальный газета билан суҳбатда. Шунингдек, мухолифатчи Россияга қайтишини маълум қилди. «Мен қўрқмайман», деб таъкидлади у. Сиёсатчи билан суҳбатнинг тўлиқ матни тез фурсатларда чиқиши кутилмоқда.

  • Алексей Навальный 20 август куни Омскда заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилди. Сиёсатчи Томск — Москва йўналишида ҳаракатланаётган самолётда ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. 22 август куни у Берлиннинг “Charite” клиникасига кўчирилди. Сиёсатчи икки ҳафтадан кўпроқ вақт мобайнида кома ҳолатида ётди.
  • Навальныйнинг «Новичок» оиласидан олинган моддадан заҳарланганлиги тўғрисида Германия расмийлари Бундесвер лабораториясида ўтказилган таҳлил натижаларига асосланиб хабар беришди. Кейинчалик таҳлиллар Франция ва Швеция лабораторияларида ҳам тасдиқланган. Бироқ, заҳарланиш ҳолатлари ҳозирча номаълум. Германиянинг Der Spiegel нашри заҳар излари Навальный ичимлик ичган шишадан топилганлигини маълум қилган эди. Мухолифатчининг шериклари уни Томскда жойлашган меҳмонхона хонасидан олиб кетишган.
  • Мухолифатчи касалхонага ётқизилганидан сўнг унинг шериклари жамоат арбоби ҳаётига тажовуз қилиниши ва терроризмга оид моддалар бўйича жиноий иш қўзғатишни талаб қилишди. Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи Россияни ушбу суиқасдни текширишга чақирди. Бироқ, Россия ҳукумати жиноий иш очиш учун ҳеч қандай сабаб йўқлигини таъкидламоқда. Россия томони олинган таҳлилларда заҳар топилмаганини даъво қилиб, Навальныйнинг заҳарланганига шубҳа қилишмоқда.
  • 23 сентябрь куни немис шифокорлари Навальныйни Германиядаги Charite клиникасидан чиқаришди ва бу қарор унинг соғлиғи яхшилангани фонида қилинганлигини таъкидладилар. Сиёсатчи клиникада 32 кунни ўтказган бўлиб, шундан 24 кунида реанимацияда бўлган.
XS
SM
MD
LG