Ссылки доступа

Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга қаратилган чақириқларда гумон қилиниб 26 жамоат бирлашмаси аъзоси ҳибсга олинди


Бишкек Ички ишлар бош бошқармаси Тергов хизмати Интернетда жамоат тартибини бузиш режалари ва жамоат бирлашмасининг ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга чақирувчи видео материалларни тарқатиш бўйича судгача тергов ишини бошлади.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, материаллар ЖҲЙРда (Жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг ягона реестри) Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 313-моддаси 2-қисми («Ирқий, этник, миллий, диний ёки минтақалараро адоватни қўзғаш») бўйича рўйхатдан ўтказилган. Қирғизистон Республикаси Фанлар академиясининг суд-сиёсий таҳлили, нутқларда минтақалараро адоват ва ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга қаратилган чақириқлар бор деган хулосага келди.

Полиция гумондорларни видео ролик орқали аниқлади ва 30 сентябрь куни «Кырк Уруу Жети Дубан» жамоат бирлашмасининг 26 аъзосини навбатдаги йиғилиши пайтида ҳибсга олди.

Қайд этилишича, наркологик тадқиқотлар Ички ишлар бош бошқармасига олиб борилган 26 кишидан 20 тасининг гиёҳванд мастлик ҳолатида бўлганлигини тасдиқлаган.

5 киши, ҳаракат раҳбарлари, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди, қолганларнинг ушбу жиноятга алоқадорлиги текширилмоқда.

Операция чоғида 1985 йилда туғилган Шамиль Муканбаев, 1971 йилда туғилган Амангелди Ортиқов, (илгари гиёҳванд моддалар сақлаганлиги учун икки марта судланган) 1964 йилда туғилган Оқилбек Ўлжембоев, (у бундан олдин ҳам зўрлаш ва контрабанда учун икки марта судланган) 1966 йилда туғилган Кубанйчбек Джумаканов, (илгари уч марта судланган — талончилик, безорилик ва ўғирлик учун) 1972 йилда туғилган Рискелди Бериковлар (илгари содир этган жиноятлар тўғрисида хабар берилмаган) қўлга олинган.

30 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 20 га яқин киши сиёсатни муҳокама қилаётгани акс этган. Улардан бири: «Биз 1500 қишлоқдан йигитларни олиб чиқишимиз керак, агар ушбу сайловни ўтказиб юборсак, ютқазамиз», дейди.

Қирғизистондаги сайловлар 4 октябрда бўлиши режалаштирилган. Сайловолди пойгасида 16 партия иштирок этмоқда.

XS
SM
MD
LG