Ссылки доступа

Давстатқўм: Сентябрь ойида нархлар ўртача 1,4 фоизга ошди


Жорий йил сентябрида ўртача истеъмол нархлари ва тарифлари даражаси 1,4 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ўзининг галдаги ҳисоботида маълум қилди.

Қўмита маълумотига кўра, ўтган йил сентябрида нархлар ўртача 1,3 га ошган.

Ҳисоботда қайд этилишича, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 6,3 фоизга кўтарилган (2019 йил шу даврида нархлар ўртача 9,7 фоизга қимматлаган эди).

Йиллик даврда эса (2019 йилнинг сентябрига нисбатан) товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 11,7 фоизни ташкил этган.

XS
SM
MD
LG