Ссылки доступа

Ўтган кун давомида Қозоғистонда коронавируснинг 71 янги ҳолати қайд этилди


Ўтган кун давомида мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясининг 71 янги ҳолати аниқланди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Шарқий Қозоғистон вилоятида бир сутка давомида 16 та, Нур-Султонда - 10 та, Олмаотада тўртта коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди. Атирау ва Павлодар вилоятларида кун давомида еттита, Қарағанда ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида олтита, бошқа вилоятларда тўртта ёки ундан кам ҳолат аниқланган.

Сўнгги 24 соат ичида 63 касал шифохонадан чиқарилди, жами, эпидемия бошланганидан бери 102 937 киши соғайган, яъни рўйхатдан ўтган юқтириш ҳолатларининг 95 фоиз (Умумий касалланганлар сони - 107 979 киши. Ўлим ҳолатлари - 1 731 та) (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг чоршанба куни эрталаб эълон қилинган маълумотларига кўра). Ушбу статистикага коронавирус инфекцияси бемор ўлимининг асосий сабабчиси сифатида аниқланган ўлим ҳолатлари киради.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги фақатгина август ойининг бошидан бери касал бўлиб ва вафот этганларнинг ҳисобини юритмоқда. Ўшандан бери ушбу пневмониянинг камида 32,8 минг ҳолат рўйхатга олинган ва унда камида 353 та ўлим қайд этилган. 2020 йилнинг етти ойи мобайнида 256 минг киши пневмония билан касалланган (турли хил этиология вирусли, бактериал ва замбуруғли), бу ўтган йилга нисбатан 3,3 баравар кўпдир. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг қанчасида «COVIDга ўхшаш» вирусли пневмония бўлганлиги ҳақидаги маълумотларни очиқламаган.

XS
SM
MD
LG