Ссылки доступа

Коронавирусга чалинганлар сони 57 мингдан ошди


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, сўнгги бир сутка давомида 465 кишида коронавирус аниқланди. Бу билан коронавирусга чалинганлар умумий сони 57 290 нафарга етди.

1 октябрь куни 498 нафар бемор тузалди. Пандемия бошланганидан бери коронавирусдан тузалганлар сони 53 955 нафарга етиб, соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 472 нафарга етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2863 нафар бемордан 556 нафари оғир, 262 нафари эса ўта оғир аҳволда.

XS
SM
MD
LG