Ссылки доступа

Вилоятлардаги масжидларда ўғрилик қилган шахс 7 йилга қамалди


Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги масжидларда ўғрилик қилган шахс 7 йилга қамалди. Маҳаллий матбуотнинг ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига таяниб 1 октябрда хабар беришича, у Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида қўлга олинган эди.

Хабарда маълум қилинишича, аслида андижонлик бўлган Ҳ.К., Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Фарғона вилоятларидаги масжидларда 2019 йилнинг ёз ойларида намоз ўқиш учун келганларнинг телефонлари, ҳамёнлари ва ҳужжатларини ўғирлаган.

У Қарши шаҳридаги «Нава» жоме масжидида навбатдаги ўғриликни содир этаётган вақтда қўлга тушган.

Терговда аниқланишича, Ҳ.К., бундан аввал ҳам жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман суди томонидан 5 йилу 2 ойга қамалган.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди ҳукми билан Ҳ.К., 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

XS
SM
MD
LG