Ссылки доступа

“Палов индекси”: Ошнинг арзони Қорақалпоғистонда, қиммати Бухорода


Давлат статистика қўмитаси навбатдаги «Палов индекси»ни эълон қилди. Қўмита вилоятлар марказларидаги «Ош марказлари»даги нархлардан келиб чиққан ҳолда, сентябрь ойидаги энг арзон ва энг қиммат палов нархларини аниқлаган.

Статистика қўмитаси жадвалидан англаш мумкинки, энг арзон палов Қорақалпоғистонда бўлиб, бир порцияси 13 883 сўмдан, килоси 96831 сўмдан сотилмоқда.

Энг қиммат палов эса Бухоро вилоятида. Бир порцияси 18 667 сўм, бир килоси 130 669 сўм.

Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати 2020 йил 10 январда “Палов индекси” маълумотларини шакллантирилиш жорий этилаётгани тўғрисида хабар қилган эди.

Ҳар бир ҳудуд (мамлакат)нинг ўзига хос “хусусиятлари”ни инобатга олиб, Европанинг аксарият мамлакатларида “Big-Mak индекси”, Россия Федерациясида “Оливье индекси” маълумотлари шакллантирилади.

Ўзбекистонда энг оммавий таом – “Палов индекси” маълумотларини шакллантириш бошланган.

XS
SM
MD
LG