Ссылки доступа

Доналд Трамп ва унинг турмуш ўртоғида коронавирус аниқланди


АҚШ президенти Доналд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания президент маслаҳатчиси Хоуп Хиксдан вирус аниқлангандан сўнг коронавирус синовидан ўтди. Иккала тест ҳам ижобий чиқди.

Бунгача Хикс ва Президент Air Force Oneда, 29 сентабр куни Кливлендда Marine Oneда 30 сентабр куни Миннесота штатидаги биринчи президентлик баҳсида қатнашишган.

 «Президент ўзининг ва Америка халқини қўллаб-қувватлайдиганларнинг соғлиғи ва хавфсизлигига жиддий эътибор беради» - деди Оқ уй матбуот котиби Жадд Дир ўз баёнотида.

Оқ уйда бунга қадар ҳам коронавирусни юқтириш ҳолатлари кузатилган. Май ойида инфекция АҚШ вице-президенти Майкл Пенснинг ўша пайтдаги матбуот котиби Кети Миллерда аниқланди ва июль ойи охирида вирусни АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Роберт Обраен юқтирди. Айни вақтда иккала амалдор ҳам соғайиб, ишларига қайтишган.

Трамп сайловлар пойгаси ўртасида касал бўлиб қолди. Мамлакатда президентликка сайлов 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG