Ссылки доступа

Қирғизистон ССВ: Ўқув йили бошидан бери 1 синф ўқувчилари орасида коронавирус қайд этилмади


Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев 2 октабр куни бўлиб ўтган брифингда нима учун 6 октабрдан бошлаб баъзи синфларда ўқувчилар учун мактабларни очишга қарор қилинганлигини тушунтирди.

«Таълим вазирлиги билан биргаликда биз алгоритм ишлаб чиқдик, агар унга риоя қилинса, мактаблар ўқувчиларнинг бир қисмини анъанавий ўқишга қайтариш мумкин. Ўқув йили бошидан бери 100 мингдан зиёд биринчи синф ўқувчилари мактабларда таҳсил олишмоқда ва шу вақт ичида улар орасида коронавирус инфекцияси қайд этилмаган. Айни пайтда болаларнинг ёшига қараб таҳлиллар қилинди ва 2-6 синф ўқувчиларини мактабларга қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинган», - деди Усенбаев.

Шунингдек, у Қирғизистонда Кавасаки синдроми касаллиги қайд этилмаганлигини, аммо даволаш усуллари коронавирус инфекциясини даволаш протоколида назарда тутилганлигини таъкидлади. Унга кўра, Кавасаки синдроми юқумли касаллик эмас ва у болалардан бир-бирига ўтмайди.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, болалар ўртасида коронавирус юқиши ҳолатида тиббиёт муассасалари ва қўшимча ётоқхоналар тайёрланди.

Қирғизистон Республикасининг мактаблари 2020 йил март ойида талабалар учун карантин учун ёпилди ва ўқитиш масофадан туриб амалга оширилди. 2020/2021 янги ўқув йилида ҳам шу форматда давом этди. 1 сентябрдан бошлаб мактабларга фақат биринчи синф ўқувчилари қабул қилинди.

30 сентябрь куни Қирғизистон Республикасининг Республика тезкор штаби 6 октябрдан 2-6 синф ўқувчилари одатдагидек мактабга қайтиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қирғизистонда коронавирус инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 47 056 тани ташкил этмоқда.

XS
SM
MD
LG