Ссылки доступа

Президент Нукусга жўнаб кетди


Президент Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни Нукусга жўнаб кетди. Президент матбуот хизматининг билдиришича, Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади.

“Сафар давомида, шунингдек, бунёдкорлик ишлари, янги корхоналар фаолияти билан танишиш режалаштирилган”, -дейилади хабарда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов 31 август куни Нукусда 73 ёшида вафот этган эди. Унда 24 июнь куни коронавирус инфекцияси аниқланган эди.

Ўшандан бери Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ўрни бўш қолаётган эди.

XS
SM
MD
LG