Ссылки доступа

Мирзиёев Трампга хат йўллаб, коронавирусдан тезроқ тузалишни тилади


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев коронавирусга чалинган америкалик ҳамкасби Доналд Трампга мактуб йўллаб, қисқа фурсатларда мазкур вирусни муваффақиятли енгиб, шифо топишига ишонч билдирди.

Бу ҳақда Мирзиёев маъмурияти 3 октябр куни маълум қилди.

"Сиз ва Мелания Трамп Хоним Олияларининг коронавирусга чалингани тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим. Сизларни қисқа фурсатларда мазкур вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, шифо топишингизга, фаровон ҳаётингиз ҳамда масъулиятли давлатчилик фаолиятингизни давом эттиришингизга ишончим комилдир", дейилади хатда.

АҚШ президенти Дональд Трамп 2 октябрь куни ўзи ва турмуш ўртоғи Мелания Трампда коронавирус аниқланганини маълум қилганди.

Оқ уйнинг билдиришича, Трамп касалхонадан туриб вазифасини бажармоқда.

Ўзбекистон президенти шу йил июн ойида Қозоғистоннинг биринчи президенти – Нурсултон Назарбоевда коронавирус аниқланганида унга ҳам мактуб йўллаб, коронавирусдан тезроқ тузалишни тилаганди.

Мирзиёев Нурсултон Назарбоевга қўнғироқ қилиб, хол сўрашганди.

XS
SM
MD
LG