Ссылки доступа

Хитойнинг гигант онлайн савдо ширкати - Alibabа Group расмий вакили Ўзбекистонда иш бошлади


Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси, нафақат Хитой балки дунёдаги йирик онлайн савдо платформасига эга бўлган Alibabа Group ширкатининг расмий вакили сифатида иш бошлади.

ЎзА агентлигининг хабар қилишича, ушбу уюшмага Alibabа.соm сайтига олиб кирувчи махсус калитлар очиб берилган.

Хабарда айтилишича, Alibabа. соm сайтида илгари ҳам ўзбекистонлик маҳаллий тадбиркорлар маҳсулотлари жойланган, экспорт қилинган, аммо портал жуда катта ва рўйхатдан ўтиш жараёни мураккаб бўлгани учун, кўпчилик тадбиркорлар ишни ярмидан ташлаб кетган.

"Эндиликда мазкур келишув Ўзбекистон экспортчилар уюшмасига Alibabа.соm сайтига олиб кирувчи махсус калитларни очиб берди. Бу Ўзбекистон маҳаллий компаниялари, экспортёрлари шу порталда, шу сайтда маҳсулот жойлаши, умуман олганда “Alibabа” билан савдо ва маҳсулотларини экспорт қилишда кенг имкониятлар очади", дея изоҳ берган Ўзбекистон экспортчилари уюшмасининг етакчи мутахассиси Маъруф Пардаев ЎзА нашрига.

Айни пайтда, уюшма раҳбарияти Alibabа савдо платформаси орқали Хитой бозори ва Хитой орқали қўшни давлатларга чиқиш, натижада Ўзбекистон экспортини 2-3 баробарга ошириш кўзланаётганини таъкидламоқда.

Хабарда айтилишича, ширкат Ўзбекистонда расман иш бошлашидан ҳеч қанча ўтмай, маҳаллий қандолатчи корхона билан 3 миллион АҚШ долларига тенг шартномани имзолаган. Хабарда бу корхона номи келтирилмаган.

XS
SM
MD
LG