Ссылки доступа

Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳокимлар розилиги билан тайинланади


Бундан буён вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқлари вилоят ҳокимлари билан келишилган ҳолда тайинланади. Бу меъёр президент Шавкат Мирзиёев имзолаган “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари ҳудудий тиббиёт муассасалари раҳбарлари ҳам ўша ҳудуддаги маҳаллий ҳокимият розилиги билан тайинланади.

Қарор билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозими жорий этилди ва Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозими тугатилди.

Қарорда 1 ноябрдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий бошқарув органлари ходимларига кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланиши ҳам белгиланди.

Устама рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан қуйидаги коэффициентларда берилади:

1 йилдан 3 йилгача – 0,3

3 йилдан 5 йилгача – 0,6

5 йилдан 10 йилгача – 0,8

10 йилдан 15 йилгача – 1

15 йилдан 20 йилгача – 1,2

20 йилдан юқори – 1,5

XS
SM
MD
LG