Ссылки доступа

Қозоғистонлик блоггер Маргулан Боранбай уй қамоғига олинди


Олмаота туманлараро тергов суди блоггер-фаол Маргулан Боранбай учун уй қамоғини танлади. Бу ҳақда Азаттык мухбирига унинг адвокати Ануар Байдаров маълум қилди.

«Мен ташқарига чиқмаслик тўғрисида гувоҳнома беришларини сўрадим. Прокурор уй қамоғида сақлаш билан чеклаш мумкин деб ҳисоблади», - деди Байдаров.

2 октябрда Маргулан Боранбай «миллатлараро адоватни қўзғашда» ва «ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олишни тарғиб қилишда» гумон қилинаётгани маълум бўлди. Адвокат Ануар Байдаров ўзининг Facebookдаги саҳифасида Боранбай Олмаотадаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилганини малум қилган эди.

"Ҳибсга олинишига унинг ижодий фаолияти асос бўлиб хизмат қилган. Жиноят кодексининг 174-моддаси 2-қисми (миллатлараро адоватни қўзғаш) ва 179-моддаси 2-қисми (ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олиш ва конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни тарғиб қилиш). Шахсий маълумотларни ошкор қилмаслик тўғрисидаги битим боис, шундан бошқа нарсани айта олмаймиз. Бироқ, Жиноят кодексининг 179-моддаси, мижозимнинг қамоққа олиниши учун баҳона яратиш учун сунъий равишда яратилган деб ўйлайман. Бу қонунни қўпол равишда бузиш», - дейилади Ануар Байдаров қилган постда.

Қозоғистон Жиноят кодексининг 179 моддаси санкциясида эркинликни етти йилга чеклаш ёки шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.

«Тергов органлари ҳаракатларининг тартибли характери шундан далолат берадики, 2019 йил баҳорида қўзғатилган ва кейин тўхтатиб қўйилган иш бугун қайта тикланган ва бугун Маргулан ҳибсга олинган», - деди Байдаров.

«М.С. Бурамбаев жиноят содир этишда гумон қилинувчи сифатида тан олинган. Унга нисбатан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 174 моддаси 1-2 қисмлари, ва 179 модда, 2 қисми билан иш очилган», - деди Олмаота полиция бошқармаси матбуот хизмати Азаттыкга.

«Ишни кўриб чиқиш доирасида тегишли экспертизалар ўтказилди», дейилади полиция бўлимида.

Маргулан Боранбай ижтимоий тармоқларда миллий-ватанпарварлик характеридаги нашрлари билан танилган. Унинг YouTubeдаги сўнгги блоги ўз она тилида гаплашмайдиган қозоқларга бағишланган.

XS
SM
MD
LG