Ссылки доступа

Uzbekistan airways: Қозон ва Самарадан Тошкентга қўшимча чартер қатновлари амалга оширилади


Uzbekistan airways авиаширкати жорий йил 9 октябрида Қозондан, 10 октябрида эса Самарадан Тошкентга қўшимча чартер қатновлари амалга оширилиши ҳақида маълум қилди.

Авиаширкат маълумотига кўра, жума куни соат 9.00 да Қозондан учган учоқ Тошкентга 14.30 да етиб келади. Шанба куни 11.20 да Самарадан учган самолёт эса Тошкентга 15:25 да қўнади.

‘Россия шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳаво қатновига Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Қирғизистон фуқароларига ПЗР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда амал қилувчи) мажбурий равишда тақдим этиш шарти билан рухсат берилади. ПЗР маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг парвозларига қўйилмайди’, дейилади Uzbekistan airways хабарномасида.

XS
SM
MD
LG