Ссылки доступа

OPCW ташкилоти Навалний «Новичок» моддаси билан заҳарланганлигини тасдиқлади


Алексей Навальный

Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (OPCW) чоршанба куни Россия мухолифати лидери Алексей Навалнийнинг 2020 йил 20 августда заҳарланиши ҳолатида техник ёрдам сўраб мурожаат қилгани муносабати билан 5 октябрь куни Германия ҳукуматига ўз иши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этганини эълон қилди.

Ташкилот веб-сайтида эълон қилинган хабарга кўра, Германия ҳукуматига топширилган ОПCW сертификатланган лабораториялари томонидан ўтказилган биотиббий намуналар таҳлиллари натижалари Навалнийнинг қон ва сийдик намуналарида топилган холинестераза инҳибитори биомаркерларининг тузилиш хусусиятлари 1.А.14 ва 1.A.15. синф токсик моддаларига ўхшашлигини тасдиқлайди. Бу «Новичков» деб номланган гуруҳга тегишли кимёвий жанговар модда ҳисобланади.

ОЗХО: Навальный был отравлен "Новичком"
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:56 0:00

«Mediazona» нашрининг таъкидлашича, OPCW томонидан олинган натижалар Германия, Швеция ва Франциядаги лабораторияларнинг илгари баҳолаш бўйича келишиб олган хулосаларини тасдиқлади: Навалний «Новичок» гуруҳининг фосфор органик моддаси билан заҳарланган.

Шу билан бирга, OPCW ҳисоботида таъкидланишича, Навалний таҳлилларида биомаркерлари топилган ўзига хос модда Кимёвий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияга кимёвий моддалар қўшимчаси рўйхатига киритилмаган. Алексей Навалнийнинг ҳамкасби Леонид Волковнинг фикрига кўра, бу «Новичок» ишлаб чиқариш ва такомиллаштириш дастури Россияда фаол ривожланиб бораётганининг исботи. Conflict Intelligence Team эксперти Руслан Левиев тушунтириб берганидек, ушбу модданинг Қўшимча таркибида бўлмаганлиги, кимёвий қуроллар тўғрисидаги конвенцияда тақиқланган моддаларга тегишли эмаслигини англатмайди:

Аввалроқ, бир қатор нашрларда, жумладан Германия махсус хизматларига мурожаат қилган ҳолда - Навалний Солсберидаги Сергей ва Юлия Скрипалларни ўлдиришда ишлатилганидан фарқли ўлароқ, янги Новичок навидан заҳарланган бўлиши мумкинлиги таъкидланган эди.

Германия Федератив Республикасининг OPCW ҳузуридаги доимий ваколатхонаси илгари Техник Котибиятдан Навалнийнинг заҳарланиши тўғрисидаги ҳисобот хулосаларини Кимёвий қуроллар тўғрисидаги конвенциянинг барча иштирокчи-давлатларига етказишини ва ушбу топилмаларга жамоатчилик томонидан очиқ бўлишини сўраган.

Германия Федератив Республикаси Кимёвий қуроллар тўғрисидаги конвенциянинг VIII моддаси 38-бандининг «е» бандига мувофиқ Алексей Навалний заҳарланганлиги муносабати билан OPCW Техник котибиятидан техник ёрдам сўради. Конвенция қоидаларида Котибият Конвенция Томонларига қоидаларини, шу жумладан кимёвий моддаларни баҳолашни амалга оширишда техник ёрдам ва техник баҳо беришини белгилайди.

Аввалроқ, Европа Иттифоқи мамлакатлари вакиллари агар OPCW Навалнийнинг заҳарланиши фактини тасдиқласа, Европа Иттифоқи мамлакатлари кимёвий қурол ишлатилиши муносабати билан Россияга қарши санкцияларни муҳокама қилишларини таъкидлашди. Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас бундай санкцияларни муқаррар деб атади, аммо у қандай қилиб махсус тарзда ифода этилишини айтмади.

OPCW ҳисоботининг нашр этилиши муносабати билан Германия чоршанба куни яна Россия расмийларини Навалний заҳарланишини текширишга чақирди. Москвада заҳарланиш фактининг ўзи инкор этилмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот ва матбуот департаментининг 6 октябрь, сешанба куни кечқурун пайдо бўлган А. Навалний атрофидаги вазият ҳақидаги шарҳида қуйидагича ёзилган:

«Биз эътиборни Германия томони Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (OPCW) веб-сайтида нашр этишга» рози “бўлганлигига қаратдик, А. Навалнийнинг биоматериалларини ўрганиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботдан бир кун олдин, аниқроғи OPCW Ижроия Кенгаши сессиясининг бошланишидан олдин нашр қилинди.

Шундай қилиб, Европа-Атлантика иттифоқчиларига Берлин томонидан бошланган ва OPCW Техник Котибияти раҳбарияти билан биргаликда ҳаёлий воқеа олдиндан режалаштирилган фитна сценарийси бўйича давом эттирилди."

Москва «Россия ихтисослашган мутахассисларининг ОПCW мутахассислари билан яқинда ўтказиладиган биргаликдаги иши тинч, сиёсий бўлмаган ўзаро алоқаларни ўрнатишга ёрдам беради ва ушбу масала атрофидаги вазиятни янада кескинлаштиришдан сақлайди», деб умид қилмоқда Россия ТИВ шарҳида.

XS
SM
MD
LG