Ссылки доступа

Сооронбаи Жеэнбеков: Мен қонуний президент бўлиб қоламан


Қирғизистон президенти Сооронбай Жеэнбеков BBCнинг қирғиз хизматига берган интервьюсида Қирғизистондаги вазиятни барқарорлаштиришда кўп нарса унга боғлиқлигини айтди.

Унга кўра, у ҳакам ролини ўйнаши керак бўлган «қонуний президент» бўлиб қолмоқда.

«Мувофиқлаштирувчи кенгаш вазиятни қонуний йўлга қайтаришга ҳаракат қилмоқда, мен бунга чақираман ва ёрдамимни кўрсатишга тайёрман. Мен қонуний президентман ва кўп нарса менга ҳам боғлиқ », — деди Жеэнбеков.

Журналистнинг сўнгги воқеаларни олдини олиш мумкинми ёки йўқми деган саволига у «норозилик намойишлари олдиндан тайёрланган мураккаб чоралар» деб жавоб берди. Шунингдек, у «музокаралар столига ўтириб, вазиятни қонуний йўлга қайтаришга» чақирди.

5 октябрь куни Бишкекда 4 октябрдаги парламент сайловлари натижаларига қарши оммавий митинг бўлиб ўтди. Намойишчилар овоз бериш натижаларини бекор қилишни ва янги сайловлар ўтказилишини талаб қилишди.

6 октябрга ўтар кечаси намойишчилар Оқ уйни эгаллаб олишди, шунингдек собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва собиқ бош вазир Сапар Исоқовни қамоқхоналардан озод қилишди. Шунингдек, собиқ депутатлар Садир Жапаров ва Равшан Жеэнбековнинг озод этилиши ҳақида ҳам хабар берилган.

Бишкекдаги митинг пайтида қурбонлар сони қарийб 700 кишига етди, бир киши жароҳати туфайли вафот этди. 6 октябрда Қирғизистон сайловлари ва референдумлари бўйича Марказий сайлов комиссияси сайловларда овоз бериш натижаларини бекор қилди.

XS
SM
MD
LG