Ссылки доступа

Европа Иттифоқи Қирғизистон сиёсий кучларини келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирмоқда


Европа Иттифоқи Қирғизистондаги сайловларга оид баёнот билан чиқди. Бу ҳақда Иттифоқининг Қирғизистондаги ваколатхонасида хабар берилди.

Таъкидланишича, Европа Иттифоқи Марказий сайлов комиссиясининг 4 октябрь куни бўлиб ўтган сайлов натижалари бекор қилинганлиги ҳақидаги баёнотини ҳисобга олган.

«Европа Иттифоқи мамлакатдаги барча сиёсий кучларни Конституция доирасида ҳаракат қилишга ва ўзаро келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақиради. Биз Қирғизистоннинг халқаро мажбуриятлари ва фуқароларнинг демократик ҳуқуқларига мувофиқ янги, ишончли, ошкора ва умумий сайловларни ўтказишни орзиқиб кутамиз », — дейилади баёнотда.

Европа Иттифоқи Қирғизистон мустақилликка эришганидан бери демократик йўл ва тараққиётни қўллаб-қувватлаганини ва мамлакатга келгусида ҳам ёрдам беришда давом этишини таъкидлаб келади.

7 октябрь куни Республика сиёсий партияси етакчиси Мирлан Жеенчороев Бишкекдаги «Ала-Тоо» марказий майдонида бўлиб ўтган митингда сўзга чиқди.

Унинг сўзларига кўра, президент Сооронбай Жеэнбековга импичмент эълон қилиш керак.

«Жеэнбеков истеъфога чиқиши керак! Раим Матраимовни эса қамаш керак! Бугун ҳукумат аъзолари учун очиқ сайловлар ўтказиш, бунинг учун эса депутатлар иш жойига боришлари зарур. Парламент йиғилиши керак, чунки бугун у қонуний орган. Ва парламент президентга импичмент эълон қилиши керак. Бугун биз бирдам бўлишимиз керак, чунки ағдарилган ҳукумат қасос олмоқчи бўлиб, провокаторлар, жиноятчилар ва порахўрларни сафимизга юборади, шунда халқ ҳукуматни ағдарганларга ишончини йўқотади. Барча процедуралар қонуний бўлиши керак, шунинг учун депутатлар бугун иш жойига боришлари керак», — деди Жеенчороев.

5 октябрь куни пойтахтда парламент сайловлари натижаларидан норози бўлган сиёсий партияларнинг чексиз митинги бошланди. Улар 4 октябрдаги овоз беришни бекор қилишни ва қайта сайланишни талаб қилишди. Кейинчалик, ҳаракатлар намойишчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасидаги тўқнашувларга айланиб кетди ва ярим тундан кейин намойишчилар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Оқ уйни эгаллаб олдилар ва президент идорасига бостириб кирди.

Худди шу тунда қамоқдан бир қатор сиёсатчилар, жумладан собиқ президент Алмазбек Атамбоев, собиқ бош вазир Сапар Исоқов ва Жўқорғи Кенгашнинг собиқ депутатлари Равшан Женбеков ва Садир Жапаров озод қилинди.

6 октябрь куни Марказий сайлов ва референдумлар комиссияси сайловларда овоз бериш натижаларини бекор қилди.

XS
SM
MD
LG