Ссылки доступа

Олмаотада ҳуқуқ ҳимоячиларига сиёсий ислоҳотлар учун митинг ўтказишга рухсат берилмади


Олмаота шаҳар ҳокимлиги икки қозоғистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларининг 24 октябрь куни Шокан Уалихонов майдонида сиёсий ислоҳотлар ва сиёсий таъқибларни тўхтатиш учун митинг ўтказишига рухсат бермади.

Ушбу митингни ўтказишга ариза берган ҳуқуқ фаоллари Бахитжан Торегожина ва Галим Агелеуов 8 октябрь куни Олмаота шаҳар ижтимоий ривожланиш бошқармасининг жавобини ўзларининг Фаcэбоок саҳифаларида эълон қилишди.

Бўлим бошлиғининг ўринбосари А. Есенбеков томонидан имзоланган ҳужжатда мактуб муаллифлари томонидан гўёки жамоат тартибини бузишга таҳдид мавжудлигини ва мамлакатда тақиқланган Қозоғистон Демократик Танлови ҳамда Кеше Партясй ҳаракатлари тарафдорлари иштирок этишмоқчи эканликларини билдирмоқдалар.

Аризаларни топширган ҳуқуқ ҳимоячилари ҳокимиятнинг ушбу баёнотларини асоссиз деб атайдилар ва ўз навбатида фуқароларнинг ҳуқуқлари маҳаллий ҳокимият томонидан камситилишини даъво қилмоқдалар. Ҳокимият икки ҳуқуқ ҳимоячисини тинч акция ўтказишдан бош тортаётиш ҳолати биринчи марта эмас. Аввалроқ, ҳокимият арт-моб ўтказиш учун берилган аризага ҳам рад жавобини берган. Агелеуовнинг айтишича, Торегожина билан биргаликда у яна бошқа санада митинг ўтказиш учун мурожаат қилади.

Қозоғистоннинг тинч йиғилишлар тўғрисидаги қонунига биноан фуқаролар ҳокимиятни тинч йиғилиш ўтказиш тўғрисида олдиндан огоҳлантиришлари керак. Агар ҳокимият розилик бермаса, бундай митинг «ноқонуний» деб ҳисобланади, унинг иштирокчилари жавобгарликка тортилиши мумкин. Ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаолларининг таъкидлашича, расмийлар фуқароларнинг тинч йиғилишларини ўтказишни тўлиқ назорат қилишади, уларнинг озодлик ҳуқуқи қозоғистонликларга мамлакат Конституцияси томонидан кафолатланган.

2018 йилда расмийлар Қозоғистоннинг Демократик Танлов ҳаракати Қозоғистон суди томонидан «экстремистик ташкилот» деб тан олинганлиги ва унинг фаолияти мамлакатда тақиқланганлигини эълон қилди (Еввропа Парламентининг қарорида ҚДТҲ «тинчликсевар мухолифат ҳаракати» деб тан олинган). Ўшандан бери расмийлар томонидан «ҚДТ тарафдорлари» деб тан олинган фуқаролар босим ва таъқибларга учраган ва ўнлаб фуқаролар суд қилинган. Май ойида расмийлар пойтахт суди рўйхатдан ўтмаган Кеше партиясининг фаолиятини тақиқлаганлигини эълон қилди. Прокуратура баёнотида «суд» Кеше партйсй "янги номи остида Қозоғистон Республикасининг бутун ҳудудида ҚДТ фаолиятини тақиқлади. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, Кеше Партйсй ва ҚДТни тақиқловчи суд қарорлари эълон қилинмаган.

25 сентябрда ҚДТ асосчиси бўлган мухолифатчи сиёсатчи Мухтор Аблязов томонидан ўтказилган митинглар муносабати билан бир нечта шаҳарларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди ва бир неча киши Нур-Султон ва Ақтобеда журналистлар олдида ҳибсга олинди. Тинч ҳаракатларнинг эълон қилинган мавзуларидан бири, расмийлар мавжудлигини рад этаётган сиёсий маҳбусларни озод қилишдир. Ички ишлар вазирлиги 25 сентябрь куни қанча одам ҳибсга олингани ҳақида маълумот бермади. Бироқ, мамлакатда эълон қилинган митинглар олдидан ҳибсга олинган фаоллар сони ўсишда давом этди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўзларига кўра, бир неча кун ичида Қозоғистоннинг турли ҳудудларида юздан ортиқ одам ҳибсга олинган ва жаримага тортилган.

XS
SM
MD
LG