Ссылки доступа

Садир Жапаров: «Раим Миллион» ҳибсга олинади


Бош вазир лавозимига Жўқорғи Кенгеснинг алоҳида депутатлари томонидан кўрсатилган сиёсатчи Садир Япаров 8 октябрь куни ҳукумат уйи олдида йиғилган тарафдорлари билан гаплашди.

Унинг таъкидлашича, баъзи оммавий ахборот воситалари унинг «Матраимовлар ва Жеэнбековлар билан алоқаси» ҳақида ёзадилар, бу эса ҳақиқатдан йироқ.

“Раим Миллион ҳибсга олинади. Мен ишни тўлиқ бошлаганим йўқ. Мен бошлаганимдан сўнг, у ҳибсга олинади», - деди Жапаров.

Бир қанча журналистик текширувларга сабаб Давлат божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимов халқ орасида «Раим миллион» деб ном чиқарган.

Қирғизистонда 4 октябрь куни бўлиб ўтган парламент сайловларидан сўнг сиёсий инқироз юзага келди. Сайлов натижаларини бекор қилишни талаб қилаётган норозилик намойишлари тартибсизликларга айланиб кетди. 6 октябрга ўтар кечаси намойишчилар парламент ва президент девони жойлашган «Оқ уйни» эгаллаб олишди.

6 октябрь куни кечқурун Бишкекдаги «Достук» меҳмонхонасида 6-чақириқ Жўқорғи Кенгеснинг вице-спикери, «Мекеним Қирғизистон» партияси раҳбари Мирлан Бакиров бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар парламент спикери Дастанбек Жумабеков ва Бош вазир Кубатбек Бороновнинг гўёки истеъфоси тўғрисида баёнотларни қабул қилишди. У ерда йиғилганлар янги спикерни - Миктибек Абдылдаевни сайладилар ва ҳукумат бошлиғи лавозимига Садир Япаровнинг номзодини кўрсатдилар.

Бир қатор сиёсий партиялар ва ёшлар ҳаракатлари Садир Жапаровнинг Қирғизистон Бош вазири лавозимига номзодини қўйишига қарши чиқишди. Садир Жапаровнинг ўзи уни ҳукуматнинг қонуний раҳбари деб даъво қилмоқда.

XS
SM
MD
LG