Халқаро валюта жамғармасининг Вашингтондаги ваколатхонаси томонидан 7 октябрда эълон қилинган янгиланган прогнозга кўра минтақа иқтисодиёти бу йил 4,4 фоизга қисқаради. 2021 йилда Жаҳон банки минтақа иқтисодиёти 1,1 дан 3,3 фоизгача ўсишини кутмоқда.
«Ушбу қийин даврда Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари зудлик билан инқироздан чиқиб, пандемиядан барқарор қутулишга тайёргарлик кўришлари керак», дейди Анна Бьерде, Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти. «Бу бошқарувни кучайтириш, сармоявий муҳитни яхшилаш ва инновациялар ва рақамли ривожланишни жадаллаштириш демакдир. Сифатли таълим ва соғлиқни сақлашга катта ва барқарор сармоялар киритиш айниқса муҳимдир».
2020 йилдаги пандемия туфайли юзага келган таназзул минтақада қашшоқликни кучайишига олиб келади, дейилади янгиланган прогнозда. Шунингдек, агар қашшоқлик чегараси ҳар бир кишига 3,2 доллар миқдорида ҳисобга олинса, яна 2,2 миллион киши қашшоқлик чегарасидан паст бўлиши мумкин. Кунига 5,50 АҚШ доллари миқдоридаги қашшоқлик чегарасини — ўртача юқори даромадли мамлакатлар учун ишлатиладиган даражани назарда тутсак, яна олти миллион киши қашшоқлик чегарасидан паст бўлиши мумкин.
Жаҳон банки ушбу пандемия минтақадаги таълим ва соғлиқни сақлашга салбий таъсир кўрсатганини таъкидламоқда.
«Сифатли олий ўқув юртлари тез ўзгарувчан меҳнат бозорида рақобатбардошликни таъминлаши жуда муҳимдир», дейилади Жаҳон банки баёнотида. “Ғарбий Болқон, Шарқий Европа, Жанубий Кавказ ва Марказий Осиёда олий маълумотни такомиллаштириш, шунингдек, уларга барқарор эмиграция шароитида юқори малакали ишчи кучини сақлаб қолишга ёрдам беради.“