Ссылки доступа

Кейинги ойдан Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади


Станция метро в Ташкенте. Узбекистан, 30 ноября 2019 года.

Жорий йилнинг 1 ноябридан Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур қарор йўловчиларнинг ягона транспорт карталари орқали йўл ҳақи тўловларни амалга ошириш кўламини кенгайтириш, автоматлаштирилган тизимнинг тўлақонли ишлаб кетиш жараёнини тезлаштириш, шунингдек, жамоат транспортида нақд пул муомаласидан воз кечиш мақсадида қабул қилинган.

Вазирлик ҳукуматнинг ўтган йил 25 ноябридаги “Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Тошкент шаҳар жамоат транспорти автобус ва метрополитен йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш ишлари доирасида 2020 йил 3 январидан эътиборан ягона транспорт карталари муомалага чиқарилганини эслатган.

“Ҳозирги кунда Тошкент метрополитенининг барча линияларидаги бекатлар йўл ҳақи тўловларини ягона транспорт карталари ва NFC банк карталари орқали амалга ошириш имкониятини берувчи стационар валидаторлар билан жиҳозланди”, дейилади Транспорт вазирлиги хабарномасида.

XS
SM
MD
LG