Ссылки доступа

Ҳибсга олинган икки мухолифат вакили Лукашенко билан учрашувдан сўнг қамоқдан озод қилинди


Сиёсий маҳбуслар Лукашенко билан учрашувда

Якшанба куни кечқурун Белоруссия давлат телевидениеси ҳибсга олинган икки оппозиция вакиллари Александр Лукашенко билан учрашувдан сўнг Белоруссия КГБ тергов изоляторидан озод қилинганлигини хабар қилди.

Булар бизнесмен, президентликка номзод Виктор Бабариконинг ташаббускор гуруҳи аъзоси Юрий Воскресенский ва ПандаДоc компаниясининг Минскдаги ваколатхонаси директори Дмитрий Рабцевичдир. Таъкидланишича, эндиликда эҳтиёт қўлланиб жазо уй қамоғига ўзгартирилган.

Давлат телеканалларида кўрсатилган Воскресенский Лукашенко билан учрашувдан сўнг унга “Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш вазифаси юклатилган ва телевидение хабарида айтилганидек, “бизнинг мамлакатимиз ижтимоий хавфли бўлмаган шахсларни озод қилиш бўйича ёндашувларни белгилаш тўғрисида топшириқ берилди“. “ Рабцевичнинг маълум қилишича, у «бизнес қилишни давом эттириш» ниятида.

Воскресенский ва Рабцевичнинг қўйиб юборилганлиги уларнинг қариндошлари ва атрофдагилар томонидан тасдиқланган.

Лукашенко шанба куни КГБ тергов изоляторида ҳибсга олинган оппозиция гуруҳи билан учрашди. Улар аниқ нима ҳақида гаплашгани ҳали маълум эмас. Мавзулар орасида сўнгги пайтларда Лукашенко гапираётган Конституцияга ўзгартиришлар киритиш мумкин. Учрашувда 12 киши иштирок этди, шу жумладан 9 августдаги сайловлар олдидан ҳибсга олинган Белоруссияда собиқ мухолифат президентликка номзод Виктор Бабарико ҳам. Учрашувнинг бошқа иштирокчилари орасида оппозиция Мувофиқлаштирувчи Кенгаш президиуми аъзолари Максим Знак ва Лидия Власова ҳамда сиёсий стратег Виталий Шкляровлар ҳам бўлган.

Якшанба куни Минскда Лукашенко ҳукмронлигига қарши яна бир оммавий норозилик ҳаракати бўлиб ўтди. Бу сафар полиция намойишчиларга нисбатан одатдагидан қаттиқроқ ҳаракат қилди. Сув пуркагичлари ва таёқчалар ишлатилди, қурбонлар бор, 200 дан ортиқ одам ҳибсга олинган.

XS
SM
MD
LG