Ссылки доступа

Тошкентнинг Учтепа туманидаги савдо дўкони ёниб кетди (видео)


Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Outlet Centre савдо маркази 11 октябрь куни эрталаб ёниб кетди.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси берган хабарга кўра, ёнғин эрталаб соат 8:49 да келиб чиққан.

Ўт ўчирувчиларнинг воқеа жойига 5 дақиқа ичида 10 та машина билан етиб боргани айтилмоқда.

Расмий хабарда айтилишича, ёнғин бир соат ичида ўчирилган, бу муддат ичида мажмуанинг 1500 квадрат метрлик қисми ёниб кетган.

Ҳозирда ёнғин сабаблари аниқланмоқда.

Ҳозирча расмий хабарда, бу ёнғинда бирор кишига шикаст етган-етмаганига оид бирор маълумот берилмади.

XS
SM
MD
LG