Ссылки доступа

Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув кучга киргандан кейин ҳам ўқ отишлар тўхтамаяпти


10 октябрь куни тушда Тоғли Қорабоғда сулҳ битими кучга кирди, бу тунда Москвада бир неча соат давом этган музокараларда қатнашган Арманистон, Озарбайжон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари вакиллари томонидан келишиб олинди.

Қарор «гуманитар мақсадларда — воситачиликда ва Халқаро Қизил Хоч мезонларига мувофиқ ҳарбий асирларни ҳамда бошқа ҳибсга олинганларни, шунингдек ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмаштириш учун» қабул қилинган.

Шу билан бирга, шанба куни можаронинг иккала томони яна Қорабоғда кўплаб дронлар ва артиллерия ишлатилганлиги ҳақида хабар беришди.

Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги «сулҳга эътибор бермай» Озарбайжон бўлинмалари гўёки соат 12: 05да Қорахамбейли номли ҳудудга ҳужум уюштирганини айтди, дея хабар беради Арманистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушан Степанян.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон томонининг хабарларини «ёлғон ва душманнинг навбатдаги провокацияси» деб атаб, Арманистонни 10 октябрь куни эрталаб Горанбой, Тертер, Агжабеди ва Фузули вилоятларидаги қишлоқларни ўққа тутишда айблади.

Тоғли Қорабоғдаги жанг 27 сентябрда бошланган. Арманистон ва Озарбайжон бир-бирини жанговар ҳаракатларни бошлаганликда айблайдилар, Қорабоғда тан олинмаган республиканинг тинч аҳоли пунктларини, шу жумладан унинг пойтахти Степанакертни ўққа тутганликлари ҳақида хабар беришди. Арманистон ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди. Озарбайжонда ҳам қисман сафарбарлик эълон қилинди.

Тоғли Қорабоғ бўйича зиддият Совет давридан бери давом этиб келмоқда. 1994 йилда мўрт сулҳ билан якунланган уруш 30 мингга яқин одамнинг ўлимига сабаб бўлди, юз минглаб одамлар қочқинга айланишди. Асосан арманлар яшайдиган минтақа 1991 йилда Озарбайжондан мустақиллигини эълон қилди, аммо дунёнинг ҳеч бир мамлакати буни тан олмади. Халқаро қонунга биноан Тоғли Қорабоғ Озарбайжоннинг бир қисми бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG