Ссылки доступа

Академик лицейларда 15 октябрдан анъанавий тарзда ўқитиш бошланади


ОТМлар тасарруфидаги академик лицейларда 15 октябрдан 2020/21 ўқув йили анъанавий тарзда бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Хабарда таъкидланишича, анъанавий тарзда ўқитиш бошланадиган академик лицейларда санитария-гигиена талаблари бажарилган ва ота-оналар ҳамда депутатлардан ижобий хулоса берилгандан сўнг академик лицейларда ўқув жараёнини бошлашга тайёрлиги ҳақида ҳудудий ишчи гуруҳларнинг хулосаси олинади.

Янги ўқув йилини анъанавий тарзда бошлашга тайёр бўлган академик лицейларда ўқув жараёнини бошлаш масаласи туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгаши муҳокамасидан ўтказилади.

Шунингдек, ўқув жараёнларини бошлаш муддати ва шаклини белгилаш мақсадида ота-оналарнинг фикрини ўрганиш бўйича сўровномалар ўтказилади.

Таълим муассасасига ўқувчиларнинг анъанавий тарзда келиб ўқишлари мажбурий ҳисобланмайди.

Карантин талабларидан келиб чиқиб, таълим муассасаларида ўқувчилар турар жойлари ҳамда ошхона ва буфетлар фаолият юритмайди.

XS
SM
MD
LG