Унга кўра, парламентарийлар сиёсий инқироздан чиқиш йўллари ва сайлов тўғрисидаги қонунчиликдаги ўзгаришларни муҳокама қилмоқчи. Иманалиев ташкилий қўмита кворум йиғиш учун депутатлар билан боғланишини қўшимча қилди. Учрашув қаерда ва қачон бўлиб ўтиши ҳозирча номаълум.
4 октябрь куни бўлиб ўтган сайловларда овоз бериш натижаларидан норози бўлган партия тарафдорларининг митинги тартибсизликлар билан якунланди. 6 октябрга ўтар кечаси намойишчилар президент маъмурияти ва Жўқорғи Кенгес жойлашган бинони эгаллаб олишди.
10 октябрда парламент навбатдан ташқари йиғилишга йиғилиб, Садир Жапаров ҳукумати дастури, таркиби ва тузилишини тасдиқлади. Шундан сўнг, учрашувнинг қонунийлиги тўғрисида низолар келиб чиқди. Баъзи адвокатлар, сиёсатчилар ва депутатлар йиғилишда кворум йўқлигини ва шу сабабли депутатлар гуруҳининг қарори қонуний эмаслигини таъкидладилар. Жапаровнинг тарафдорлари унинг сайланиши қонуний эканлигини таъкидламоқда.