Ссылки доступа

Ўзбекистонда юз ёшдан ошганлар сони 794 нафарни ташкил қилади


Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобида туриб, пенсия ва нафақа олаётган юз ёшга тўлган ва ундан ошганлар сони 794 нафарни ташкил қилади. Бу ҳақда жамғармага таянган ҳолда ЎзА хабар берди.

Билдирилишича, юз ва юз ёшдан ошганларнинг 131 нафари (16,5 фоизи) эркак ва 663 нафари (83,5 фоизи) аёлдир. Уларнинг 143 нафари Қашқадарё, 120 нафари Сурхондарё, 78 нафари Самарқанд, 76 нафари Фарғона, 64 нафари Тошкент, 59 нафари Наманган, 56 нафари Андижон, 37 нафари Бухоро, 36 нафари Хоразм, 27 нафари Навоий, 19 нафари Сирдарё вилоятларида истиқомат қилади.

Қорақалпоғистон Республикасида юз ёшдан ошганлар сони 23 нафар, Тошкент шаҳрида эса 25 нафар.

Пенсия жамғармаси матбуот хизматининг билдиришича, 2020 йилнинг январь–сентябрь ойларида 383 нафар пенсия ва нафақа олувчи 100 ёшга тўлди. Уларнинг 70 нафари (18,3 фоиз) эркак ва 313 нафари (81,7 фоиз) аёл ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG