Ссылки доступа

Маҳаллий нашрлар бош вазир муовини Шуҳрат Ғаниевнинг COVID-19 га чалингани ҳақида ёзмоқда


uzbekistan - Tanzila Norboeva vs Shuxrat Ganiev

Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Ғаниев коронавирус инфекцияси юқтириб олган. Бу ҳақда Jahon.uz нашри ишончли манбасидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.

Ш. Ғаниевнинг коронавирус юқтириб олгани ҳақида Ўзбекистондаги бошқа маҳаллий сайтлар ҳам мазкур нашрга таянган ҳолда ёзганлар.

Қайд этилишича, Фарғона вилояти собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев Тошкентдаги 16-шифохонада (ҳозирги Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази) даволанмоқда ва касаллик унда енгил кечяпти.

Jahon.uz ўз хабарида “бу борада ҳали расмий маълумот берилгани йўқ”лигини ҳам урғулаган.

Шуҳрат Ғаниев бош вазир муовини лавозимида ўтган ой охирларида иш бошлаганди. У жорий йилнинг 20 сентябрь куни 56 ёшида коронавирусдан вафот этган Ўктам Барноев ўрнига тайинланган.

XS
SM
MD
LG