Ссылки доступа

Бухоронинг ЮНЕСКО ҳимоясидаги тарихий марказида меҳмонхона қурилмоқда - топшириқни президент Мирзиёев берган (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Бухоронинг ЮНЕСКО ҳимоясидаги тарихий марказида меҳмонхона қурилмоқда - топшириқни президент Мирзиёев берган. Бухоронинг ЮНЕСКО ҳимоясидаги қадимий қисмидаги Говкушон мавзеида кўп қаватли хусусий меҳмонхона қурилиши бошлаб юборилган. Жорий йилнинг 12 октябрь куни экскаваторлар ва узунлиги 12 метрлик свайларни қоқа бошлаган техника акс этган видеотасвирлар Озодликка етиб келди. (видео)

- Саратонга чалинган ўзбек аёл ҳикояси: "Бегона юртларда қолиб кетмай, ёрдам беринг". Навойилик 41 яшар Гулсара Россияда яшаб келади. У меҳнат муҳожири. Россияда фаррошлик ва ошпазлик қилиб кун кечириб юрган аёл бундан 2 йил олдин у кўкрак саратони касаллигига йўлиқди. У ёрдамга муҳтож. (видео)

- Очлик индекси. Қайси мамлакатларда одамлар тўйиб овқатланмайди. (инфографика)

- "Korean&Migrations" фирмасидан алданганлар Мирзиёевга мурожаат қилди. "Korean&Migrations" фирмасидан алданиб, пулини ололмаётганлар сўнгги 3 ой ичида учинчи бор намойиш ўтказиб, президент Мирзиёевга мурожаат қилди. Суд ушбу фирмадан алданган 2297 фуқарога етказилган 19 миллиард 616 миллион сўмни ундириш ҳақида ҳукм чиқарган. (видео)

- Беларусдаги намойишларда 500дан кўпроқ норози қўлга олинди. Беларус пойтахти Минскда 11 октябрь куни президент Александр Лукашенко истеъфосини талаб қилиб намойишга чиққан норозилардан 500 нафардан кўпроғи қўлга олинди. Хабарларда бу 9 августдан бери давом этаётган норозиликларнинг ҳукумат томонидан энг аёвсиз бостирилиши бўлгани айтилмоқда. (видео)

- Осиё 360°: нос – Марказий Осёнинг қонуний наркотиги​. (видео Настоящее время)​

- Қирғизистонда ҳoкимият кимнинг қўлида? Номзодларни тақдим этамиз. (видео Директ)​

- Тоғли Қорабоғ: Ўзбекистон можаронинг қайси томонида? Расмий Тошкентга кўра, Тоғли Қорабоғ можароси “суверенитет ва ҳудудий яхлитлик тамойилларидан келиб чиқиб” ҳал этилиши керак. Ўзбекистон ўтмишда урушаётган томонлардан бири - “Озарбайжоннинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлик тамойили”ни урғулаб келган. (видео)

- "Ўша кунни эсласам юрагим орқага тортади! Озодлик мухлисларидан мингдан-минг розиман!". Бундан 3 йил олдин Озодлик Россияда 3 қаватдан тушиб кетган самарқандлик 2 яшар Алибек Муродов ҳақида лавҳа ҳозирлаган эди. 3 йил ўтиб Озодлик Пушкинода қолаётган бу ўзбек оиласидан яна бир хабар олди. (видео)

- Пандемия она ва болани ярим йилга ажратди. Москва вилоятида меҳнат қилаётган 36 ёшли қашқадарёлик Орзигулнинг бир неча кунга Ўзбекистонга кетиб, Электроугли шаҳрида қолган икки ярим яшар ўғилчасини ярим йилдан кейин кўришини ҳатто ҳаёлига ҳам келтирмаган. (видео)

- Буйраги операция қилинаётган 8 яшар Фарангиз саховатпеша инсонлардан ёрдам сўрайди. 8 яшар Фарангиз Назаровага сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Ўзбекистонда болаларга буйрак кўчириш амалиёти йўқлиги боис Фарангизнинг онаси уни Ҳиндистонга олиб борган. Одина Назарова қизининг операцияси учун $13000 талаб қилинаётганини айтиб, саховатпеша инсонлардан ёрдам сўрайди. (видео)

- Гулистондаги Covid-19 марказида портлаш: яраланганлар бор. Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус марказида 7 октябрь куни эрталаб кислород баллони ёрилди. Озодлик манбаларига кўра, Covid-19 марказидаги 10 тонналик кислород цистернасининг портлаши оқибатида камида 1 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одам яраланган. (видео)

- Ўзига ўт қўйган аёлга МИБ ходимининг айтган сўнгги гаплари...Ўзига ўт қўйган наманганлик аёлнинг яна бир видеоси Озодликка келиб тушди. Унда сўнгги сонияларда МИБ ходимининг аёлга айтган гаплари эшитилган. Бу ҳодиса ҳақида Саида Мирзиёева ва Танзила Норбоева ҳам гапирди. (видео)

- Инқилоб Қирғизистон сиёсатининг доимий элементига айланиб бормоқда. (видео Директ)

- Петербургдаги ўзбек таксичиси: Бу ерда ҳатто полициячилар маданийроқ. Андижонлик инженер Улуғбек Исмоилов Петербургда анча йиллардан бери яшайди. Узоқ вақт ресторан тизимида ишлаб келган Улуғбек ҳозирда такси ҳайдовчиси. У Озодлик саволларига жавоб берди. (видео)

- Бишкек. Ала-Тоо майдони. 6 октябрь. (фотогалерея)

- "Чўлпон невараси эканимдан фарзандларим фахрлансин". 4 октябр куни Ўзбек адабиётининг атоқли намояндаси, таржимон, журналист, лингвист, драматург ва маърифатчи Абдулҳамид Сулаймон ўғли Юнус— Чўлпоннинг ўлдирилганига 82 бўлди. (видео)

- Ўзбек муҳожири: "Ўқитувчим ўқи-ўқи деган! Афсус, қулоқ солмаган эканман!". Қатор мамлакатларда 5 октябр «Бутунжаҳон ўқитувчилар куни» сифатида нишонланиб келинади. Санкт-Петербург ва Москвада юрган меҳнат муҳожирлари Устоз ва мураббийлар кунида биринчи ўқитувчиларини ёдга олишди. (видео)

- Тожик-ўзбек чегараси ҳанузчага ёпиқ қолмоқда. (видео Настоящее время)

- Ўзбек муҳожири: "Ўқитувчим ўқи-ўқи деган! Афсус, қулоқ солмаган эканман!". Қатор мамлакатларда 5 октябр «Бутунжаҳон ўқитувчилар куни» сифатида нишонланиб келинади. Санкт-Петербург ва Москвада юрган меҳнат муҳожирлари Устоз ва мураббийлар кунида биринчи ўқитувчиларини ёдга олишди. (видео)

- "Мени Ватанимда кўмишларини хоҳлайман!". 1 октябр – Халқаро қариялар куни! Озодлик мухбирлари шундай кексалардан бирини Петербургдаги Жоме масжиди ёнида учратиб қолди. 63 яшар Маъруф Маҳмадалиев ногирон, у тиланчилик қилиб кун кечиради. (видео)

- МИБ ходимлари уйидан мажбурлаб чиқармоқчи бўлган наманганлик аёл ўзига ўт қўйиб ҳалок бўлди. (видео)

- Осиё: ўтмиши номаълум номзод. БMT Хавфсизлик Кенгаши Арманистон ва Озарбайжонни музокаралар столига ўтиришга чақирди. Мамлакатлар раҳбарлари бу таклифни рад этишди. Қоронғи ўтмиши билан Қирғизистон парламентига номзод. Муҳожирлар Москва вилояти полициясидан шикоят қилмоқдалар. (видео Директ)

- COVID-19 таҳликаси остида яшаётган кексалар. ЖССТ тадқиқотларига кўра, COVID-19 касаллигига чалиниш хавфи ҳамма ёшдагилар учун қарийб бирдек, аммо ундан ўлим хавфи 65 ва ундан юқори ёшдаги кексалар орасида каттароқдир. Расмий статистикага кўра, Ўзбекистонда 34 млн.дан ортиқ аҳолининг 2 млн.га яқинини 60 ёш ва ундан катталар ташкил қилади. 1 октябрь - Халқаро кексалар кунида Озодлик коронавирус таҳликаси остида яшаётган тошкентлик кексалар билан суҳбатлашди. (видео)

- Петербург "Тезиковкаси": "Ўзбекистонда юргандек бўламан!". Бугунги ҳикоямиз Санкт-Петербургнинг ажойиб ва ноёб бозорларидан бири, шаҳарнинг ўзига хос “Тезиковкаси” - Уделнийдаги эски-туски бозор ҳақида. (видео)

- Хўжанд аҳолиси Сирдарёдан келаётган ёқимсиз ҳиддан азият чекмоқда. (видео Директ)

- Абхазияда қолиб кетган ўзбеклар Россия орқали йўлак очиб беришни сўрашмоқда​. (видео)

- "Петробод" - муҳожирлар шаҳри. Петербургдаги муҳожирлар ҳаёти Озодлик объективида. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG