Ссылки доступа

Шуҳрат Ғаниев Сенат аъзолигидан чиқарилди


Фарғона вилоятининг собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолигидан чиқарилди.

Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, Ш. Ғаниев Сенат аъзолари рўйхатидан Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинлангани муносабати билан МСКнинг 12 октябрдаги қарори билан чиқарилган.

Шуҳрат Ғаниев мазкур лавозимга Ўзбекистон президентининг жорий йил 24 сентябридаги фармони асосида тайинланган. У 20 сентябрь куни 56 ёшида коронавирусдан вафот этган Ўктам Барноев ўрнини эгаллаган.

Аввалроқ маҳаллий нашрлар Ш. Ғаниевнинг коронавирусга чалиниб, Тошкентдаги 16-касалхонада даволанаётганини ёзиб чиққан.

XS
SM
MD
LG