Ссылки доступа

Қирғизистон Президенти янги парламент сайловларидан сўнггина истеъфога чиқишга тайёр


Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатда такрорий парламент сайловлари ўтказилгандан кейингина истеъфога чиқади, дея маълум қилди унинг матбуот котиби 14 октябрь куни.

Бу хабар Қирғизистоннинг янги сайланган Бош вазири Садир Жапаров билан учрашганидан кейин, ушбу ой бошидаги зиддиятли сайловлар натижасида мамлакат сиёсий инқирозга юз тутгани сабабли, истеъфога чиқишга берган ваъдасини бажаришга чақирган.

«Президент мамлакат ҳуқуқий майдонга қайтиши билан ёки [янги] парламент сайловлари бўлиб ўтиши ва янги президентлик сайловлари эълон қилиниши биланоқ лавозимидан кетади», деди матбуот котиби Толгонай Стамалиева.

Президент бош вазир лавозимига тасдиқланганидан сўнг, Жапаров билан учрашган. «Менимча, вазият барқарорлашганидан кейин президент истеъфо беришга ваъда берганида, биз дастлабки келишувга қайтишимиз керак», деди Жапаров.

Илгари одам ўғирлаш айблови билан узоқ муддатли жазо муддатини ўтаб бўлган ҳамда қамоқдан озод қилинган Жапаровнинг парламент томонидан маъқулланиши Қирғизистонни 4 октябрдаги парламент сайловларининг расмий натижаларига қарши норозиликлар инқирозини ҳал қилишга яқинлаштирмоқда.

Расмий натижалар Жээнбековнинг иттифоқчиларининг ишончли ғалабасини кўрсатди. Овозларни сотиб олиш ва бошқа қонунбузарликлар аломатларидан ғазабланган намойишчилар 6 октябрь куни ҳукумат биноларини эгаллаб олганларидан кейин натижалар бекор қилинди.

Жээнбеков ҳукумат ва парламент спикери оммавий норозиликлар натижасида истеъфога чиққандан кейин биринчи баёнотларидан бирида, янги кабинет тузилиб, мамлакатда вазият нормал ҳолатга келгандан кейин истеъфога чиқишга тайёрлигини айтди.

Ҳозирда Қирғизистоннинг 6,5 миллион аҳолиси фавқулодда вазиятда, аммо бу митинглар тақиқланганига қарамай, президентнинг истеъфосини ва парламентни тарқатиб юборишни талаб қилган ҳолда, Жапаровнинг баъзи тарафдорларини Бишкек марказига йиғилишини тўхтата олмади.

АҚШнинг Бишкекдаги элчихонаси 13 октябрь куни “Президент Жээнбеков, сиёсий раҳбарлар, фуқаролик жамияти ва ҳуқуқшунос олимларнинг мамлакатдаги сиёсий ҳаётни конституциявий тузумга қайтариш борасидаги саъй-ҳаракатларини” қўллаб-қувватлашга ваъда берди ва уюшган жиноятчилик Қирғизистон демократиясига таҳдид солиши тўғрисида огоҳлантирди.

«Демократик тараққиётнинг тўсиқларидан бири бу уюшган жиноий гуруҳларнинг сиёсат ва сайловларга таъсир ўтказишга уриниши эканлиги аниқ», дейилади элчихонанинг баёнотида. Шунингдек, уюшган жиноятчиликнинг таъсири “4 октябрдаги сайловлар пайтида овозларни сотиб олишда, 9 октябрь куни Ала-Тоо майдонидаги зўравонлик ва қўрқитишда ва парламентнинг 10 октябрдаги сессиясида бузилишларда яққол сезилган”.

XS
SM
MD
LG