Ссылки доступа

Жорий йилнинг тўққиз ойида нарх-наво камида 6 фоизга ўсди


Статистика қўмитасининг билдиришича, нархларнинг энг кўп ўсиши апрель ойида кузатилди. Апрелда нархлар 1,7 фоизга кўтарилди. Нархларнинг умумий пасайиши эса июнда 0,2 фоизни, июлда 0,3 фоизни ташкил қилди.

Қўмита ҳисоботида таъкидланишича, январь-сентябрь ойлари давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 3,1 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 2,1 фоизга, хизматлар 1,1 фоизга қимматлади.


Ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлар, шунингдек, хизматлар нархларининг ўсиши мос равишда 7,5 фоиз, 2,8 фоиз ва 1,4 фоизни ташкил этди.


Гўшт, парранда гўшти ва балиқ маҳсулотлари нархалирининг энг кўп ўсиши сентябрда юз берди. Бир ой ичида нарх 3,8 фоизга кўтарилган. Йил бошидан бери эса гўшт 14,2 фоизга қимматлаган.

XS
SM
MD
LG